• Mingbulok.uz

    asosiy portali

    Demo

    Hukumat

    Kirish

    Demo

    Davlat ramzlari

    Gerbimiz

  • Aholi

    Qishloqlar

    • Jamashuv
    • Tegirmon
    • Qog'yli ko'l
  • Biz bilan bog'lanish

    Hizmatlar

    Demo

Jomashuy

60 yillik toy

batafsil

Istirohat bog'i

Demo

Do'stilk madaniyat va istirohat bog'i

batafsil

Madaniyat saroyi

Demo

Madaniyat saroyi haqida qisqacha ma'lumot.

batafsil

ЧЕГАРА БИЛМАС БЕШАФҚАТ КОРОНАВИРУС

БАРЧАМИЗДАН ВИЖДОНАН ҲАРАКАТЛАНИШ ВА ЎТА ҲУШЁРЛИКНИ ТАҚАЗО ЭТМОҚДА

«Мингбулоқ» газетаси муҳаррирининг Мингбулоқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Обиджон Қўлдошев билан мулоқоти ана шу мавзуда бўлди.

- Коронавирус оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет тармоқларининг долзарб мавзуларидан бирига айланиб қолди. Ушбу юқумли касалликка чалинган, хасталик оқибатида вафот этаётган одамлар сони ортиб бораётгани ташвишланарли.  Қаерга борманг, ким билан суҳбатлашманг, шу ҳақда гап очилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида  коронавирус муаммосига батафсил тўхталди. Вазият тўлиқ назорат остида эканини алоҳида таъкидлаб, халққа мурожаат қилди. Эпидемия кенг ёйилиб кетгани сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти уни пандемия деб эътироф этди. Минг афсуски, бу юқумли хасталик мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади.

- Бу ҳаётнинг кўп оғир синовларини ва яхши-ёмон кунларини бошидан кечирган халқимиз ҳаммасини тўғри тушуниб, масалага онгли ёндашмоқда. Муфтият раҳбарлигида диний уламолар юртимизга тинчлик-хотиржамлик, беморларга шифо тилаб, дуои фотиҳалар қилишмоқда. Миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳаммамиз якдилмиз ва, ишонамизки, бу қийинчиликлар, албатта, ўтиб кетади, - деди давлатимиз раҳбари. - Бунинг учун биринчи навбатда шифокорлар тавсияларига амал қилиб, шахсий гигиена ва санитария қоидаларига ҳар биримиз ўз оиламиз, болаларимиз билан уйимизда, ишхонамизда ва борадиган жойларимизда қатъий амал қилишимиз зарур. Касалликни яширмасдан, ўз вақтида мурожаат қилиш унинг олдини олишда энг самарали чорадир.

Иккинчидан, озиқ-овқат ва бошқа кундалик истеъмол маҳсулотларининг нархи ошиб кетмаслиги учун барча чоралар кўрилмоқда. Давлат солиқ қўмитаси, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бу борадаги ишларни кучайтириши керак.

Мамлакатимизда етарли даражада захира мавжуд, хавотир ёки ваҳимага тушишга ҳеч қандай асос йўқ. Аммо кўпга келган бу балога қарши ҳаммамиз биргаликда, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз лозим.

Барча давлат тузилмалари ва нодавлат ташкилотлар, муҳтарам нуронийларимиз, маҳалла ва хотин-қизлар, ёшлар бирлашмалари фаоллари оммавий ахборот воситалари орқали холис ва ҳаққоний, кенг тушунтириш ишларини кучайтиришига ишонаман.

Учинчидан, мажбурий таътил пайтида фарзандларимиз ўқув машғулотларини давом эттиришлари учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда видеодарслар туркуми йўлга қўйилди.

Телерадиоканалларимиз ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун тарихимиз, бой маданиятимизга оид кўрсатув ва эшиттиришлар, ёшларимиз учун фойдали ва қизиқарли бадиий дастурлар, кинофильмларни кўпайтириши лозим.

Ҳурматли ота-оналаримиз ўз фарзандларини жаҳон ва миллий адабиётимизнинг энг ёрқин намуналари билан таништиришга ҳаракат қилсалар айни муддао бўларди.

Дарҳақиқат, мамлакатимиз раҳбари куюнганича бор. Ишончли манбааларда таъкидланишича, коронавирус инфекцияси ўткир вирусли касаллик бўлиб, кўпроқ юқори нафас йўлларини зарарлайди.

Инфекцияси ташқи муҳитга чидамсиз. 56 даража ҳароратда 30 дақиқада нобуд бўлади. 75 фоиз этил спирти ва таркибида хлор сақловчи дезинфекция воситалари таъсирида тезда зарарсиз ҳолатга келади. Вирус ҳаво томчи, ҳаво-чанг, мулоқот ва фекал-орал йўли билан ҳам юқиши мумкин. Шунинг учун одам кўп тўпланадиган жойларда юқиш хавфи юқори. Бир сўз билан айтганда, юқиш омиллари - ҳаво, озиқ-овқат ва кундалик мулоқотда бўладиган буюмлар. Касалликни қўзғатувчи вирус - асосан беморнинг балғам ажралмаларида кўпроқ.

Касалликнинг яширин даври 7-14 кун. Шунинг учун уни юқтирган-юқтирмаганлигини бу даврда одам сезмаслиги мумкин. Касаллик тана ҳароратининг кўтарилиши, қуруқ йўтал, кўкрак қафасининг қисиши, ҳаво етишмаслиги ва баъзи ҳолларда ич сурилиши билан намоён бўлиши мумкин. Сурункали касаллиги бор кексалар ва болаларга юқиш хавфи юқори.

Ҳукуматимиз томонидан касалликни республикамиз ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган бир қатор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, давлат чегараси кесишган жойлардаги ўтказиш пунктларидан касаллик бўйича эпидемик вазият мураккаб бўлган ҳудудлардан мамлакатимизга кириб келаётган йўловчилар устидан қатъий назорат ўрнатилган. Наманган вилояти ҳудудига четдан кириб келаётган аҳолини назорат қилувчи Поп ва Косонсой туманидаги ҳамда "Наманган" халқаро аэропортида ташкил этилган санитария назорати пунктлари фаолияти кучайтирилган ва СНП ходимлари масъуллиги оширилган.

Республика ССВнинг 2020 йил 24 январдаги 14-сонли буйруғи билан Коронавирусга қарши курашиш бўйича туну кун фаолият кўрсатувчи штаб ташкил этилган ва 2020 йил 27 январдан барча ДПМларида расмий кўрсатма бўлгунга қадар грипп касаллигига қарши чеклов тадбирлари эълон қилинган. Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар вазирликлари ўртасида мунтазам алоқа йўлга қўйилган. ХХРга бориб қайтган ўзбекистонлик фуқароларнинг рўйхати ИИВдан олиниб, ҳудудий оила поликлиникалари томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилмоқда ва 14 кунга тиббий назоратга олинмоқда.

Чет элга боришни режалаштиришда ўша давлатдаги эпидемик вазият бўйича тўлиқ маълумот олиш, вақтинча, эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар сафарга чиқмаслик, шу билан бирга кўп одамлар йиғиладиган маданий дам олиш масканларига кирмаслик, нафас йўлларини ҳимояловчи шахсий ҳимоя воситаларидан (ниқобдан) фойдаланиш, жамоат жойларига боргандан кейин ва овқатланишдан олдин қўлларни ювиш, касалликнинг биринчи белгилари пайдо бўлганда, ўзини даволаш билан шуғулланмасдан зудлик билан тиббий муассасага мурожаат қилиш, бунда тиббиёт ходимларига хорижнинг қаерида бўлганлиги ва қачон келганлиги тўғрисида тўғри маълумот бериш зарур.

Коронавирус инфекциясига чалинганлик гумон қилинганда, шифокор келгунига қадар беморни алоҳида хонага ётқизиш лозим. У ётган хонани тез-тез шамоллатиш, зудлик билан беморга ва оиланинг бошқа аъзоларига дока ниқоб тақиш, беморга тез-тез лимонли ва наматакли чой, мева шарбатлари, асалли чой, оддий қайнатилган сув ичириш мақсадга мувофиқдир.

- Яна бир муҳим масалага эътиборингизни қаратмоқчиман, - дейилади Президентимиз мурожаатида. - Ҳозирги вазиятда айрим масъулиятсиз, ҳақиқий ҳолатдан бехабар ва ўзини "пиар қилиш"ни яхши кўрадиган одамлар турли миш-миш ва уйдирмаларни ­тарқатишга уринади.

Шу муносабат билан жамоатчилигимиздан илтимос қиламан: саросима ёки ваҳима кайфиятига берилмаслик керак. Матбуот ва ижтимоий тармоқларда нотўғри, асосланмаган маълумотларни тарқатишга йўл қўймаслигимиз зарур. Бу масалани ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам алоҳида назоратга олиши лозим.

Ҳукумат қийин аҳволга тушиши мумкин бўлган соҳа ва тармоқларни, йирик корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, амалга ошириши зарур.

Бу жараёнда, аввало, молия ва ­хомашё бозорида беқарорлик юзага келишига йўл қўймаслик лозим.

Иккинчидан, молиявий барқарорликни сақлаш ҳамда бозорларда нарх-навонинг ўсишининг олдини олиш зарур.

Учинчидан, иқтисодиётимизнинг базавий ва ҳал қилувчи тармоқлари узлуксиз ишлашини сақлаб қолиш керак.

Бунинг учун ҳар бир тармоқ, корхона ва ҳудуд кесимида манзилли ва аниқ тадбирларни амалга ошириш лозим бўлади.

Тўртинчидан, марказдан ҳудудий бюджетларни ва аҳолимизни қўллаб-қувватлаш асосий вазифаларимиз бўлиши шарт.

Бутун халқимиз аниқ билиши керак: биз коронавирусга қарши кураш фаолиятини ошкоралик тамойиллари асосида олиб боряпмиз.

Жаҳон жамоатчилигини ҳам, хал­қимизни ҳам вақтида хабардор этиб бор­япмиз. Керакли чораларни янада кучайтирамиз.

Кўпни кўрган халқимиз янада жипс­лашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, деб ишонаман...

Бинобарин, биз ким ва қайси ёшда ёки жинсда, қандай вазифада бўлишимиздан қатъий назар, Президентимизнинг мурожаатига виждонан амалий жавоб қайтаришимиз шарт. Барчамизни чегара билмас бешафқат коронавирус балосидан Яратганнинг ўзи асрасин. Яна айтишларича, асранганни Аллоҳ ҳам асрар экан.

Суҳбатдош Қосимжон АКБАРОВ.

ФЕРМЕРЛИККА ТЕНДЕР ТАНЛОВИ

ГУЛИСТОН ҲУДУДИ

1-лойиҳа. «Мамадаминов Пулатжон», балиқчилик, жами ер майдони 16,77 га, экин ери 14,43 га, бошқа ери 2,34 га, банитет бали 33.
2-лойиҳа. «Назиржон Нафиса МЧЖ», балиқчилик, жами ер майдони 31,07 га, экин ери 27,68 га, бошқа ери 3,39 га, банитет бали 28.
3-лойиҳа. Заҳирадаги ер, балиқчилик, жами ер майдони 27,11 га, экин ери 1,74 га, ўрмонзор 1 га, бошқа ери 24,37 га, банитет бали 28.
4-лойиҳа. «Улуғбек ҳалол балиқ», балиқчилик, жами ер майдони 34,1 га, экин ери 33,66 га, бошқа ери 0,44 га, банитет бали 31,4.
5-лойиҳа. «Бобурмирзо Шахло савдо», балиқчилик, жами ер майдони 44,37 га, экин ери 40,11 га, бошқа ери 4,26 га, банитет бали 31.
6-лойиҳа. «Зайлобиддин олтин балиқча», балиқчилик, жами ер майдони 49,21 га, экин ери 37,58 га, тутзор 0,11 га, бошқа ери 11,52 га, банитет бали 34.
7-лойиҳа. «Яккатол олтин замини», балиқчилик, жами ер майдони 26,49 га, экин ери 19,87 га, ўрмонзор 3,74 га, бошқа ери 2,88 га, банитет бали 38.
8-лойиҳа. Заҳирадаги ер, полизчилик, жами ер майдони 10,78 га, экин ери 10,21 га, бошқа ери 0,57 га, банитет бали 34.
9-лойиҳа. «Порлоқ Аччиқкўл», мойчилик, жами ер майдони 27,18 га, экин ери 26,04 га, бошқа ери 1,14 га, банитет бали 36.
10-лойиҳа. «Обиджон Валижон ўғли», шоличилик, жами ер майдони 7,95 га, экин ери 7,29 га, бошқа ери 0,66 га, банитет бали 35.
11-лойиҳа. «Миржалол Абдусаттор», мойчилик, жами ер майдони 6,56 га, экин ери 5,52 га, бошқа ери 1,04 га, банитет бали 52.
12-лойиҳа. «Фирдавс Нурли ҳаёт», чорвачилик, жами ер майдони 21,78 га, экин ери 21,39 га, бошқа ери 0,39 га, банитет бали 34.
13-лойиҳа. Заҳирадаги ер, балиқчилик, жами ер майдони 13,7 га, экин ери 13,05 га, бошқа ери 0,65 га, банитет бали 28.

ГУЛБОҒ ҲУДУДИ
1-лойиҳа. «Аъзамжон Мирзаҳмедов», балиқчилик, жами ер майдони 8,44 га, экин ери 4,4 га, бошқа ери 4,04 га, банитет бали 31.
2-лойиҳа. «Аъзамжон Мирзаҳмедов», шоличилик, жами ер майдони 12,55 га, экин ери 10,35 га, бошқа ери 2,2 га, банитет балли 31.
3-лойиҳа. «Хўжамов Зафар», балиқчилик, жами ер майдони 8,43 га, экин ери 6,77 га, бошқа ери 1,66 га, банитет бали 24.
4-лойиҳа. «Шохруҳ Юлдашев», иссиқхона, жами ер майдони 2 га, экин ери 2 га, банитет бали 61.
5-лойиҳа. «Шохруҳ Юлдашев», иссиқхона, жами ер майдони 2 га, экин ери 2 га, банитет бали 61.

НАМАНГАН ҲУДУДИ
1-лойиҳа. «Маҳкамов Илҳом», балиқчилик, жами ер майдони 23,17 га, экин ери 22,5 га, бошқа ери 0,67 га, банитет бали 38.
2-лойиҳа. «Ғаниева Зуҳро», балиқчилик, жами ер майдони 13,3 га, экин ери 11 га, бошқа ери 2,3 га, банитет бали 33.
3-лойиҳа. «Камолов Баҳодир Низомиддин», мойчилик, жами ер майдони 7,13 га, экин ери 6,6 га, бошқа ери 0,53 га, банитет бали 36.
4-лойиҳа. «Авазбек Алишер кўли», балиқчилик, жами ер майдони 7,54 га, экин ери 6,89 га, бошқа ери 0,65 га, банитет бали 33.

ГИГАНТ ҲУДУДИ
1-лойиҳа. «Мингбулоқ голден фиш», балиқчилик, жами ер майдони 39,9 га, экин ери 34,92 га, бошқа ери 4,98 га, банитет бали 31.
2-лойиҳа. Заҳирадаги ер, балиқчилик, жами ер майдони 10 га, бошқа ери 10 га, банитет бали 28.
3-лойиҳа. Заҳирадаги ер, балиқчилик, жами ер майдони 54,2 га, бошқа ери 54,2 га, банитет бали 28.
4-лойиҳа. «Барака мазгил замини», ўрмончилик, жами ер майдони 4,38 га, экин ери 4 га, бошқа ери 0,38 га, банитет бали 40.

АМИР ТЕМУР ҲУДУДИ
1-лойиҳа. Заҳирадаги ер, мойчилик, жами ер майдони 5,76 га, экин ери 5,4 га, бошқа ери 0,36 га, банитет бали 44.

ФАРҒОНА ҲУДУДИ
1-лойиҳа. Заҳирадаги ер, балиқчилик, жами ер майдони 25,47 га, бош¬қа ери 25,47 га, банитет бали 30.
2-лойиҳа. Заҳирадаги ер, балиқчилик, жами ер майдони 10,6 га, экин ери 3,16 га, бош¬қа ери 7,44 га, банитет бали 30.
3-лойиҳа. Заҳирадаги ер, мойчилик, жами ер майдони 8,76 га, экин ери 8,76 га, банитет бали 30.
4-лойиҳа. Заҳирадаги ер, балиқчилик, жами ер майдони 37,44 га, бош¬қа ери 37,44 га, банитет бали 32.
5-лойиҳа. Заҳирадаги ер, балиқчилик, жами ер майдони 55,31 га, бош¬қа ери 55,31 га, банитет бали 28.

Шоҳруҳ Кенжаев, [25.03.20 09:20]
НАВОИЙ ҲУДУДИ
1-лойиҳа. «Тўпсада тонги», мойчилик, жами ер майдони 6,81 га, экин ери 6,68 га, бошқа ери 0,13 га, банитет бали 40.
2-лойиҳа. «Раҳимова Маҳфуза», мойчилик, жами ер майдони 6,09 га, экин ери 5,87 га, бошқа ери 0,22 га, банитет бали 40.
3-лойиҳа. «Юнусали обод замини», мойчилик, жами ер майдони 6,19 га, экин ери 6 га, бошқа ери 0,19 га, банитет бали 40.
4-лойиҳа. «Довдуқлик Фурқат», сабзавотчилик, жами ер майдони 2 га, экин ери 2 га, банитет бали 61.
5-лойиҳа. «Довдуқлик Фурқат», сабзавотчилик, жами ер майдони 7,36 га, экин ери 5,2 га, тутзор 1 га, бошқа ери 1,16 га, банитет бали 40.
6-лойиҳа. Заҳирадаги ер, балиқчилик, жами ер майдони 20,5 га, бош¬қа ери 20,5 га, банитет балли 32.
7-лойиҳа. «Зардарё Дизайн Инвест», сабзавотчилик, жами ер майдони 5,4 га, экин ери 5,34 га, бошқа ери 0,06 га, банитет бали 52.

ИСТИҚБОЛ ҲУДУДИ
1-лойиҳа. Заҳирадаги ер, мойчилик, жами ер майдони 4,04 га, экин ери 3,93 га, ўрмонзор 0,11 га, банитет бали 35.
2-лойиҳа. «Абдулазиз Моҳинур савдо», боғдорчилик, жами ер майдони 32,44 га, экин ери 29,65 га, тутзор 0,37 га, боғ 1,8 га, бошқа ери 0,62 га, банитет бали 52.

ХОРАЗМ ҲУДУДИ
1-лойиҳа. Заҳирадаги ер, балиқчилик, жами ер майдони 2,02 га, бошқа ери 2,02 га, банитет бали 28.
2-лойиҳа. «Каримов Аҳаджон», балиқчилик, жами ер майдони 11,62 га, экин ери 8,7 га, бошқа ери 2,92 га, банитет бали 40.
3-лойиҳа. «Гўзал Феруз Гули», балиқчилик, жами ер майдони 13,76 га, бошқа ери 13,76 га, банитет балли 32.
4-лойиҳа. Заҳирадаги ер, ўрмончилик, жами ер майдони 5 га, бошқа ери 5 га, банитет бали 32.
5-лойиҳа. Заҳирадаги ер, ўрмончилик, жами ер майдони 7 га, бошқа ери 7 га, банитет бали 32.
6-лойиҳа. Заҳирадаги ер, ўрмончилик, жами ер майдони 5 га, бошқа ери 5 га, банитет бали 32.
7-лойиҳа. Заҳирадаги ер, ўрмончилик, жами ер майдони 6 га, бошқа ери 6 га, банитет бали 32.
Фермер хўжалиги ташкил этишни хоҳловчилар туман ҳокимлиги ҳузуридаги Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия (телефон: 45-21-4-84)га мурожаат этишлари мумкин.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Мингбулоқ тумани ҳокимининг МУРОЖААТИ

Ҳурматли мингбулоқликлар, қадрли ватандошлар!

Кеча Ватанимиз узра тарқалган коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши ва Ўзбекистонда бу касалликнинг қайд этилгани ҳукуматимиз томонидан эълон қилинди. Бу воқеа, албатта, юртдошларимизни ҳавотирга солиши табиий хол. Лекин ҳеч қандай ҳавотирга, бирон-бир ваҳимага ўрин йўқ.

Мамлакатимизда бевосита муҳтарам Юртбошимиз ва ҳукуматимиз томонидан коронавирусга қарши кураш чоралари кўрилган бўлиб, бу йўналишда ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Мингбулоқ заминида ҳам. Айниқса, озиқ-овқат ва дори воситаларининг нарх-наволарининг кескин ошишининг олдини олиш бўйича тегишли ташкилотларнинг масъул шахслари иштирокида туманда ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, бу бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтаман, туманимизда ҳаёт учун зарурий озиқ-овқат маҳсулотларининг етарли захираси яратилган. Шундай экан, ҳеч қандай вахима ва саросимага ўрин йўқ.

Нуршод Худойбердиев,
Мингбулоқ тумани ҳокими

«МИНГБУЛОҚ» БАЙРАМОНА ҚИЁФАДА

Республикамиз, жумладан, вилоятимиздаги қатор туман ҳокимликларининг газеталари адади озлиги, иқтисодий ҳолати оғирлиги туфайли номигагина чоп этилиб турилибди. Мингбулоқ туманида эса тамомила бунинг акси...

Жаннатмонанд юртимизда қандай байрам бўлмасин, пухта тайёргарлик билан кўтаринки руҳда нишонлаш – халқимизга хос ажойиб фазилат. Айниқса, бундай кунларга ижодкорларнинг тадориги ўзгача бўлади. Шу жиҳатдан Мингбулоқ тумани ҳокимлигининг «Мингбулоқ» газетаси ижодий жамоаси Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ўз муштарийларига тайёрлаган туҳфаси эътиборга моликдир. Уни Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси раиси С. Ҳакимов иштирокида яқинда ўтказилган вилоят журналистларининг конференциясида эътироф этилгани янада қувончли.

«Мингбулоқ»нинг махсус сони А-2 ҳажмда 8 саҳифада 4000 нусхада тўлиқ рангли чоп этилдики, ҳозиргача бунақаси нафақат вилоятимиз, балки республикамиз туманлари газеталари фаолиятида кузатилмаган.
Газета туман ҳокими Н. Худойбердиевнинг «Азалий, абадий, ардоқли асл айём» сарлавҳали бош мақоласи билан очилган. Яна бир диққатга сазавор жиҳат шуки, ҳар бир саҳифа туркумларга ажратилган. Айтайлик, 2-саҳифа «Наврўз: кеча ва бугун», 3-саҳифа «Тафаккур гулшани», 4-саҳифа «Агросаноатда ислоҳотлар» деб номланган. Кейинги саҳифаларда ҳам байрам руҳи мужассам: «Жамият», «Бугуннинг гапи», «Экология ва саломатлик».

Таҳририят байрам мавзусига алоҳида эътибор қаратган ҳолда мамлакатимизда илк бор нишонланаётган «Маҳалла тизими ходимлари куни» (22 март)ни кенг ёритишни унутмаган. «Бутунжаҳон сув куни» (22 март), «Халқаро силга қарши кураш куни» (24 март) муносабати билан ҳам туркум материаллар чоп этилгани мақтовга лойиқ.

«Аждодлардан боқий анъана», «Шарқ ва Ғарбни боғловчи қитъалараро ипак йўли», «100 йиллик орзунинг 3 йилдаги рўёби», «Яратганнинг бебаҳо неъмати», «Дам олиш кунини унутмадингизми?», «Бизда барвақт бошланар байрам», «Шеъриятнинг ёрқин тахтида» сарлавҳали мақолалар долзарблиги ва ўқишлилиги билан таҳсинга лойиқ. Ранг-баранг суратлар мавзулар мазмунини бойитишга хизмат қилган. Ўқувчиларга байрам кайфиятини улашувчи «Назм ва наср» деб номланган 8-саҳифада маҳаллий ижодкорларнинг шеър ва ҳикоялари ўрин олган.

Таҳририят келгуси байрамлар муносабати билан ҳам газетанинг шундай махсус сонларини ўқувчиларига туҳфа қилишни режалаштиргани қувонарлидир.

Шоҳруҳ Кенжаев,
Мингбулоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Ёшлар ўзлари яшайдиган қишлоқ йўлидаги муаммони кўтариб чиқишибди" номли видеолавҳага расмий муносабат

2020 йил 7 март куни ижтимоий тармоқларда Рахмонова Шоҳсанамнинг Мингбулоқ тумани Момохон-Жомашуй йўналишидаги йўл билан боғлиқ муаммо бўйича (https://t.me/dunyoi_kabir/2017) видеолавҳаси тарқалди.

Ушбу ҳолат туман ҳокими Н.Худойбердиевнинг шахсан назоратига олиниб, батафсил ўрганилди. Ўрганишлар давомида қуйидагилар маълум бўлди.

"Момохон-Жомашуй" йўналишидаги йўлнинг остидан "Янги Момохон" канали ўтган. Ушбу канални капитал таъмирлаш 2020 йилнинг бюджет дастурига киритилган бўлиб, ушбу йилда янги труба ўрнатилиши белгиланган. Капитал таъмирлашдан сўнг йўл четида ҳосил бўлган жарлиқ билан боғлиқ муаммолар ҳам бартараф этилади.

Туман ёшларига шуни маълум қиламизки, сизда қандайдир муаммо ва таклифлар бўлса, туман ҳокимининг ёшлар билан ташкил этган телеграм ижтимоий тармоғидаги "Ҳоким ва ёшлар" (https://t.me/Mingyoshhok) гуруҳига таклиф қиламиз.

Шу ўринда Мингбулоқ туман ҳокимлиги Раҳмонова Шоҳсанамга мазкур вазиятга эътиборли бўлганлиги учун миннатдорчилигини билдиради ва ижтимоий тармоқларда фаол бўлган блогер ва журналистлар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини маълум қилади.