• Mingbulok.uz

    asosiy portali

    Demo

    Hukumat

    Kirish

    Demo

    Davlat ramzlari

    Gerbimiz

  • Aholi

    Qishloqlar

    • Jamashuv
    • Tegirmon
    • Qog'yli ko'l
  • Biz bilan bog'lanish

    Hizmatlar

    Demo

Jomashuy

60 yillik toy

batafsil

Istirohat bog'i

Demo

Do'stilk madaniyat va istirohat bog'i

batafsil

Madaniyat saroyi

Demo

Madaniyat saroyi haqida qisqacha ma'lumot.

batafsil

КОРРУПЦИЯ, АЛБАТТА, ҲАЛОКАТГА МАҲКУМДИР

"Порахўрлик муаммоси ҳақида фикр юритишар экан, одамлар кўпинча ўзлари билиб-билмай унинг ривожига "ҳисса" қўшаётганларини англаб етмайдилар. Баъзан бу "ебтўймас махлуқ" балосидан икки-учта ишдан бўшатишлар билан қутулиш мумкиндек туюлади. Лекин минглаб одамлар - оддий уй бекаларидан тортиб фирмалар ходимлари, автомобиль ҳайдовчилари, бошқа ўнлаб касб эгалари ўз қўллари билан боқиб турган бу офат балосини юзлаб порахўрни вазифасидан четлатиш билан ҳам бартараф этиш мумкин эмаслигини англаб етмайдилар..."

ХОРИЖЛИК ИНВЕСТОРЛАР БИЛАН УЗВИЙ ҲАМКОРЛИК

Юртимизда «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорликда хорижий инвестицияларни жалб қилишга катта эътибор қаратилмоқда. 7-8 июнь кунлари Наманган шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги ва бошқа тегишли идоралар билан биргаликда «Doing business with Namangan - 2019» халқаро инвестиция форуми ўтказилганлиги фикримиз исботидир.

ЭНДИ «КЕЛАЖАК ЮЛДУЗЧАЛАРИ» ҲАМДА «КИЧКИНТОЙ» ҲАМ БОР МАЗКУР БОҒЧАЛАР ДИЛБАР АНАФИЯЕВА, ЗУЛФИЯ МУҲИДДИНОВА КАБИ МАҲОРАТЛИ, ФИДОЙИ ПЕДАГОГЛАРНИНГ ЎЗ УЙЛАРИДА ЯРАЛГАНИ БИЛАН ЭЪТИБОРГА МОЛИК

- Биз барча болаларнинг ҳаёти, саломатлиги ва келажаги учун масъулмиз. Ёш авлод бахтли бўлиб вояга етиши, ўқиши, ўзлари суйган иш билан машғул бўлиши ва келажакда ажойиб ота-оналар ҳамда ўз Ватани фуқароларига айланишини хоҳлаймиз, - дейди Дилбар оя. - Мамлакатимизда болалар ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланган, манфаатлари муҳофаза остига олинган. Ўзбекистон бола ҳуқуқларига оид 5 та халқаро конвенцияга қўшилган. БМТнинг бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясида назарда тутилган мақсад ва вазифалар ҳаётга изчил татбиқ этиляпти. Конституциямиз ва бошқа қатор қонунлар асосида вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари таъминланмоқда.

БОЗОРДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ КЎП ЛЕКИН УЛАР ТАЛАБ ЭТИЛАДИГАН ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ҚОИДАЛАРИГА ЖАВОБ БЕРАДИМИ?

Ўлкамизга ёз мавсуми келиб, мева-чева ва сабзавотлар пишиб етилмоқда. Бозор расталарига кириб, уларга боқсангиз, ноз-неъматлардан баҳри дилингиз яйрайди. Аҳоли эҳтиёжи учун бозорларга олиб келинган бундай маҳсулотлар қандай турда бўлишидан қатъий назар, белгиланган тартибда ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказилиши шарт. Одамларнинг истеъмоли учун ишлатиладиган барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигига катта эътибор берилмоқда. Шу мақсадда Республика давлат Ветеринария қўмитаси томонидан фармойиш ва қарорлар қабул қилинган.

Ҳурматли сотувчи ва харидорлар! Бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш ва сотиб олишда маҳсулотлар сифати тўғрисидаги сертификат хулосасига эътибор беришни унутманг. Ветеринария-санитария экспертизасидан ўтган маҳсулотнигина сотиш ёки харид қилишингизни сўраймиз.

Жомашўй деҳқон бозорида жойлашган лабараториямиз замонавий асбоб-анжомлар билан таъминланган. Унда етарли тажриба ва малакага эга мутахассислар иш олиб бормоқда. Маҳсулот сифатига шубҳа бўлса, ветеринария-санитария лабараториямизга мурожаат қилишингиз зарур. Бу билан ўзингиз ва яқинларингизни турли кўнгилсизликлардан асраган бўласиз.

Султонали ЖЎРАЕВ,

туман ХКТ ва ООМХ давлат маркази директори.

Ҳусанбой МУСТАФАҚУЛОВ,

ВСЭЛ бўлими мудири.

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИДА 2030 ЙИЛГАЧА КОНЦЕПЦИЯ

Президентимиз Ш. М. Мирзиёев раҳбарлигида ёш авлоднинг миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида, ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши учун таълим-тарбия соҳасида улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Жумладан, мактабгача таълим муассасаларининг замонавий тизими яратилди. Умумтаълим мактабларида 11 йиллик таълим жорий қилинди. Олий таълим тизимида янги билим масканлари, хусусан, нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари ташкил этилиб, соҳа фаолияти тубдан такомиллаштирилмоқда.