• Mingbulok.uz

    asosiy portali

    Demo

    Hukumat

    Kirish

    Demo

    Davlat ramzlari

    Gerbimiz

  • Aholi

    Qishloqlar

    • Jamashuv
    • Tegirmon
    • Qog'yli ko'l
  • Biz bilan bog'lanish

    Hizmatlar

    Demo

Jomashuy

60 yillik toy

batafsil

Istirohat bog'i

Demo

Do'stilk madaniyat va istirohat bog'i

batafsil

Madaniyat saroyi

Demo

Madaniyat saroyi haqida qisqacha ma'lumot.

batafsil

КОШКИЙДИ КОРИНГГА ЯРАСАМ, ОНА ВАТАНИМ

КОРЕЯДА ТАҲСИЛ ОЛАЁТГАН ТАЛАБАНИНГ ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАРИ

Мен Мингбулоқ туманида туғилиб ўсганман. Ҳозирда Жанубий Корея давлатининг Донгсео университети талабасиман. Бу йил университетни тугатиб, она юртим - Ўзбекистонга қайтаман.

Диққат САЙЁР ҚАБУЛ!

Наманган вилоят статистика бошқармаси бошлиғи Мелихужаев Санжарбек Обидхонович томонидан  томонидан  2019 йилнинг 22 январь куни Мингбулоқ туман статистика бўлими биносида  жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари учун сайёр қабул ташкил қилинмоқда.

         Жисмоний ва юридик шахс вакиллари соҳага оид ўзларини қизиқтираётган савол ва масалалар  бўйича мурожаат этишлари мумкин.

Телефонлар:           69- 45-21-898  Мингбулоқ туман статистика бўлими

                                    69-227-85-00    Наманган вилоят статистика бошқармаси

  Манзил :        Мингбулоқ тумани, Жомашўй шаҳарчаси, Бўстон кўчаси 4-уй

ПОЙДЕВОР ПУХТА БЎЛСА...

Ниҳол қанчалик меҳр билан парваришланса, шунчалар бақувват ўсади, серҳосил ва меваси мазали бўлади. Бола парвариши ҳам шундай. Бошланғич синфларда унда ўқишга қизиқиш  уйғотиб олиш - энг муҳими. Ўқувчи таълим-тарбия олишга, билимларни чуқур эгаллашга астойдил киришиб кетиши ўқитувчининг ҳам, ўқувчининг ҳам бахти.

ЙИГИТ БОРКИ, ХАВФУ ХАТАР ЙЎҚ

Мактабимизда "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан ўтказилган "Ватанпарварлик ойлиги" доирасида муайян ишлар қилинди.

Фаолият юритиб келаётган собиқ байналминалчи ўқитувчиларимиз И. Қодиров, Ю. Исоқов, Н. Аҳмаджоновлар ўтказилган очиқ соатларда қатнашдилар. Улар хизмат давридаги бўлиб ўтган кечинмаларини ўқувчилар билан ўртоқлашишди.

Мактабимиз собиқ ўқувчиларидан Фарғонадаги "Темурбеклар" мактаби битирувчилари Ҳусанбой Жамолдинов ва Нурулло Йўлдошалиевлар билан ўқувчиларимиз учрашуви ташкил этилди. Улар ўғил-қизларимизни қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Яна бир тадбирда мактабимизни тамомлаб, ҳозирда ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган капитан Равшанбек Маҳкамов, майор Баҳромжон Зайниддинов, сержант Давронбек Аҳматалиев, сержант Абдураҳмон Раҳмоновларни Ватанимиз сарҳадларини қўриқлашдаги матонатли хизматлари ҳақида ўқувчиларга маълумотлар беришди. Ўқувчиларни акаларидек жасур, мард, ватанпарвар бўлишга ундашди. Ватанпарвар ўғлонларимиздан таълим берган устозлари мамнунликларини айтишди.

Ватанпарварлик она юртини севиш, улуғлаш, уни ҳимоя қилиш ҳисси билан яшаш шу йўлдаги фидокорликдир. Фидойилик ўзининг бор куч-ғайрати,  одил ҳаракатини эзгу ва буюк мақсадлар йўлида тўла сафарбар этиш демакдир.

Барча синфларда жасорат дарслари, синф ўқувчилари ўртасида деворий газеталар танлови, 11-синфлар ўртасида "Ким юртига содиқ бўлса, мендирман ўша" мавзусида беллашув бўлиб ўтди.

Ойликдан кўзланган мақсадга эришдик.

Муножат ОТАМИРЗАЕВА,

Маҳбуба МАЗИЯЕВА,

Зулфия ҲАКИМОВА,

10-мактаб ўқитувчилари.