• Mingbulok.uz

    asosiy portali

    Demo

    Hukumat

    Kirish

    Demo

    Davlat ramzlari

    Gerbimiz

  • Aholi

    Qishloqlar

    • Jamashuv
    • Tegirmon
    • Qog'yli ko'l
  • Biz bilan bog'lanish

    Hizmatlar

    Demo

Jomashuy

60 yillik toy

batafsil

Istirohat bog'i

Demo

Do'stilk madaniyat va istirohat bog'i

batafsil

Madaniyat saroyi

Demo

Madaniyat saroyi haqida qisqacha ma'lumot.

batafsil

МИЛЛИЙЛИКНИ САҚЛАШ МУАММОМИ?

Ҳозирги шароитда бутун дунёда демократик қадриятларга асосланган жамият қуриш олий мақсаддир. Бу ижобий йўналиш. Бироқ, демокра­тияни тушуниш ва талқин қилишда ягона ёндашув йўқ. Оқибатда миллий демократик жараёнлар тан олинмаяпти. Ғарб мамлакатлардаги мавжуд демократия шаклини мутлоқ деб билиши натижасида халқлар орасида муаммоларни пайдо қилмоқда. Негаки Ғарб мамлакатларидаги мавжуд демократия шаклини дунёга тақдим қилиш кўп халқ­ларнинг миллий менталитетига мос келмайди.

ПРЕЗИДЕНТИМДАН МИННАТДОРМАН

Муҳтарам Президентимиз Ш. М. Мирзиёев ўзига юклатилган масъул вазифани бажаришга киришган кунданоқ Ўзбекистонимизни энг ривожланган давлатлар қаторига қўшиш­дек улкан мақсадни кўзлаган ҳолда ­фаолият юритаяптилар. Шаҳар ва қишлоқларимиз янгидан барпо этилиб, гўзаллашмоқда. Замонавий турар-жойлар, маданий ва маърифий масканлар бунёд этиляпти. Одамларимиз ўз касб-кори, соҳаси бўйича иш юритиши учун кенг шарт-шароитлар яратиб берилаётгани қувонарли.

ЖОМАШЎЙДА ДХМ БИНОСИ ҚУРИЛИШИ КОНВЕЙЕР УСУЛИДА ЖАДАЛ СУРЪАТЛАР БИЛАН ТАШКИЛЛАНЯПТИ

Жомашўй шаҳарчасида туман Давлат хизматлари маркази учун қурилаётган 3 қаватли замонавий бино фойдаланишга топширилса, суратдагидек  қиёфа касб этади.

Дарҳақиқат, Президентимизнинг 2018 йил 8 майдаги Қарорига мувофиқ туман Давлат хизматлари маркази биноси қурилиши давлат-хусусий шериклик шартлари асосида "ULTRA GROUP" МЧЖ лойиҳасига мувофиқ юқори суръатлар билан олиб борилмоқда.  Зафаржон Юлдашев раҳбарлигидаги "Nur mukammal xizmat" МЧЖ қурувчи-бинокорлари ишни конвейер усулида ташкил этишяпти. Қурилиш материаллари пешма-пеш етказиб берилаётгани, инсон омилига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги туфайли иш цикллари орасида узилишларга, вақтнинг беҳуда ўтишига йўқ қўйилмаяпти.

Қурилиш-монтаж ишлари бундан 3 ой муқаддам бошланган эди. Барча ишлар белгиланган жадвалга мувофиқ бажарилиши таъминланмоқда. Объект қурилиши май ойида якунланиши керак. Бунинг учун 5 миллиард 500 миллион сўм маблағ ўзлаштирилади.

Бугунги кунда туман ДХМда аҳолига 60 хилдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Бино фойдаланишга топширилиши билан мурожаат этувчилар сони ҳам кескин ортиши турган гап.

- Бу ерда юридик ва жисмоний шахсларга, барча фуқароларга янаям қулай имконият ва шарт-шароитлар яратилиши эвазига хизматлар сони 110 тага етади, - дейди туман ДХМ директори Камолиддин Турдалиев. - Айни пайтда турли сансалорликлару оворагарчиликларнинг олди олинади. Қолаверса, хизмат сифати, суръати ва шаффофлигини таъминлаймиз.

ВЕБ-САЙТ ШУНЧАКИ ЭРМАК ЭМАС

Кўпинча боши деворга урилган кишилар веб-сайтга «адашиб» кириб қолганликларини рўкач қилишади. Ахир ҳаммаям компьютер технологияси билан ишлашни, интернетга, қолаверса, турли сайтларга киришни билавермайди-ку. Буларнинг ҳадисини олганлар «янглишибман» дейишлари ажабланарли эмасми?

ИККИ БУЮК СИЙМО АЛИШЕР НАВОИЙ ҲАМДА ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУНЛАР ТУМАНИМИЗДА КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Миллатимиз шаъни бой маънавий меросимиз, ўтмишда ёрқин из қолдирган буюклар номи ва хотираси, аждодлардан қолган мерос беназир илмий-ижодий асарлар туфайли юксакликка шоёндир. Хусусан, улуғ мутафаккир Алишер Навоийнинг боқий асарлари, бебаҳо хазинага тенг шеърий дурдоналари бугунимиз ва келажагимизга дахлдор эканлиги билан қимматли. Том маънодаги буюк маданият, олий даражадаги шарқона одоб ва ахлоқ тимсоллари ҳақида гап очилса, Заҳириддин Муҳаммад Бобур номини ҳам катта эҳтиром билан тилга оламиз.