• Mingbulok.uz

    asosiy portali

    Demo

    Hukumat

    Kirish

    Demo

    Davlat ramzlari

    Gerbimiz

  • Aholi

    Qishloqlar

    • Jamashuv
    • Tegirmon
    • Qog'yli ko'l
  • Biz bilan bog'lanish

    Hizmatlar

    Demo

Jomashuy

60 yillik toy

batafsil

Istirohat bog'i

Demo

Do'stilk madaniyat va istirohat bog'i

batafsil

Madaniyat saroyi

Demo

Madaniyat saroyi haqida qisqacha ma'lumot.

batafsil

МУАММОЛАР БАРТАРАФ ҚИЛИНМОҚДА

Туман прокурори, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2-сектор бошлиғи Муҳаммадихон Жўраев ташаббуси билан Ўзгариш, Маданият, Ўртақишлоқ, Мулкобод ва Мадяровул маҳаллалари аҳолиси вакиллари билан учрашув ўтказилиб, талаб-истаклари ўрганилган эди. Шу асосда фуқароларнинг рўйхатга олинган муаммолари бирин-кетин бартараф этилмоқда.

ТИББИЙ ХИЗМАТ - ИСТИРОҲАТ БОҒИДА

    7-8 сентябрь кунлари туман кўп тармоқли марказий полик­линикаси шифокорлари тиббий хизмат кўрсатишни Жомашўй шаҳарчасидаги «Дўстлик» маданият ва истироҳат боғига кўчирдилар. Одамларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишда қўлланиладиган анжомларини ҳам ўзлари билан олишни унутишмади.

Тиббиёт ходимлари жойлашган ҳудуд одам учун энг қимматбаҳо бойлик саналган саломатлик ва унинг қадри, мутафаккирларнинг бу ҳақдаги ҳикматлари, соғлиқни сақлаш омиллари акс эттирилган шиор ва паннолар билан жиҳозланди. Деворий газеталарнинг махсус сонлари ҳам бу ерга келган кишилар эътиборини беихтиёр ўзига жалб этадиган даражада тайёрланган. Юқумли касалликлардан сақланиш,СПИД, гиёҳвандлик каби аср ваболарининг юзаланиши, қутуриш, грипп ва сариқ касалликларининг келиб чиқиши ҳақидаги маълумотлар билан танишиш мумкин уларда.

ЮТУҚЛАР ОМИЛИ - ОҚИЛОНА РАҲБАРЛИК

БУНИ 2-вилоят сил касалликлари диспансери БОШ ВРАЧИ МУҲАРРАМ АҲМЕДОВА ТИМСОЛИДА КЎРИШ МУМКИН

Жомашўй шаҳарчасидаги 2-вилоят сил касалликлари диспансери кейинги йилларда Намангандаги энг намунали шифо масканларидан бирига айланди. Суҳбатимиз мавзуи шу ҳақда кетганида, вилоят силга қарши кураш диспансери бўлим бошли\и Абдумутал Раҳматуллаевнинг ҳам кўнгли ёришиб кетди. Бунинг асосий сабабини юксак малакали, бир ёқадан бош чиқариб ишловчи мукаммал жамоа шаклланганлигида, деб изоҳлади у.

ТИНЧ ЮРТУ БАХТИЁР ЭЛГА БАЙРАМЛАР ЯРАШГАЙ

Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани сингари энг улуғ, энг азиз байрамимиз - Мустақилликнинг 27 йиллиги туманимизда ҳам кенг шодиёна қилинди. Халқимизнинг эртанги кунга бўлган қатъий ишончи, диёримизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, бугунги гўзал ҳаётимиз истиқлол юксак орзу-умидлар кафолоти эканини англатди.

Зеро, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастури маъно-мазмунига мувофиқ кенг кўламли ишлар қилинмоқда. Юртбошимиз раҳнамолигида рўй бераётган мамлакатимиз ҳаётидаги янгиланишлар, ташаббуслар, эзгу ишлар кенг қулоч ёйди. Халқ манфаати йўлидаги ислоҳотлар, қолаверса, таш­қи сиёсат, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, қишлоқ хўжалиги йўналишларида давом этаётган улкан ўзгаришлар жараёни нафақат юртдошларимиз, шу билан бирга, жаҳон ҳамжамияти, турли мамлакатлар етакчилари, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг доимий диққат марказида турибди. Уларнинг натижасини туманимиз мисолида ҳам яққол кўриб турибмиз.

«КОВОРКИНГ»ГА ХУШ КЕЛИБСИЗ!

Жомашўй шаҳарчасида тадбиркор Аъзамжон Ҳасанов бунёд этган икки қаватли савдо маркази пештоқида «Коворкинг маркази» деган пешлавҳа пайдо бўлди.

«Yoshlar - kelajagimiz» Давлат дастури доирасида ташкил этилган мазкур марказни фойдаланишга топшириш маросими катта шодиёнага айланиб кетди.

Туман ҳокими, вилоят Кенгаши депутати Т. Рапиков мамлакатимиз, хусусан туманда ёшларга кўрсатилаётган эътибору ғамхўрликлар хусусида нутқ сўзлади. «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси М. Саидмуродова сўзга чиқди.

Карнай-сурнай садолари остида алвон лента қирқилади. Меҳмону мезбонлар марказда ёш тадбиркорлар ва бўлажак ишбилармонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Бу ерда 25 та янги иш ўрни ҳам яратилган.

                                                                                                                                                                                                                                                          Жамолиддин СОҲИБОВ,

туман тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари.