• Mingbulok.uz

    asosiy portali

    Demo

    Hukumat

    Kirish

    Demo

    Davlat ramzlari

    Gerbimiz

  • Aholi

    Qishloqlar

    • Jamashuv
    • Tegirmon
    • Qog'yli ko'l
  • Biz bilan bog'lanish

    Hizmatlar

    Demo

Jomashuy

60 yillik toy

batafsil

Istirohat bog'i

Demo

Do'stilk madaniyat va istirohat bog'i

batafsil

Madaniyat saroyi

Demo

Madaniyat saroyi haqida qisqacha ma'lumot.

batafsil

МАКТАБЛАРДА ЖЎШҚИН ҲАЁТ

Туманимиз умумтаълим мактабларида 2018-2019 ўқув йилининг илк қўнғироқлари чалинди. Педагогик жамоалар бу кунга юксак уюшқоқлик ва юқори кайфият билан келдилар. Бу бежиз эмас, албатта. Президентимизнинг таълим тизимини янада ривожлантириш, ўқитувчилар нуфузини ҳар қачонгидан-да оширишга қаратилган қарору фармонларидан руҳланмай бўладими?!

Фикрларимиз тасдиғини 13-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида кўрдик. Устозу шогирдлар юзидаги қувонч, 5-синфларга қабул қилинган ўғил-қизларнинг ўзгача ҳаяжони, ота-оналарнинг фарзандларидан ифтихор туюшлари бефарқ қолдирмайди ҳар қандай одамни.

«ТАШАББУС - 2018»

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиб келинаётган «Ташаббус» танловининг «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»даги туман босқичида ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ тадбиркор, ҳунарманд ва ишбилармонлар қатнашдилар.

Ҳакамлар ҳайъати, меҳмонлар ҳамда томошабинлар танловга ўз маҳсулотлари билан иштирок этаётган тадбиркору ишбилармонларнинг кўргазмаларини катта қизиқиш билан томоша қилишди. Улар орасида кишини ҳайратда қолдирадиган ҳунармандчилик ҳамда деҳқончилик маҳсулотлари шу қадар кўп бўлдики, ғолибларни аниқлаш жараёни осон кечмади. Бешта йўналиш бўйича қуйидагилар ғолиб деб топилиб, биринчи, иккинчи, учинчи даражали мукофотлар билан тақдирландилар:

«ОҚ МАВСУМ» ОЛДИДАН

Ҳар хта терими мавсуми бошланиши олдидан Жомашўй шаҳарчасидаги «Шоҳи Жалил» жоме масжидида туман аҳли иштирокида маслаҳат йиғилиши ўтказилиши анъанага айланиб қолган.

Бу йил ҳам шундай бўлди. Яқинда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Х. Бозаров, туман ҳокими Т. Рапиков ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ана шундай тадбир ташкилланди.

Вилоят ҳокими мамлакатимиз ва шу жумладан вилоятимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, навбатдаги режалар ҳақида нутқ сўзлади. Пахта теримини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Қуръон тиловат қилинди.

 

Шамсиддин ШОКИРОВ олган суратлар.

МУАММОЛАР БАРТАРАФ ҚИЛИНМОҚДА

Туман прокурори, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2-сектор бошлиғи Муҳаммадихон Жўраев ташаббуси билан Ўзгариш, Маданият, Ўртақишлоқ, Мулкобод ва Мадяровул маҳаллалари аҳолиси вакиллари билан учрашув ўтказилиб, талаб-истаклари ўрганилган эди. Шу асосда фуқароларнинг рўйхатга олинган муаммолари бирин-кетин бартараф этилмоқда.

ТИББИЙ ХИЗМАТ - ИСТИРОҲАТ БОҒИДА

    7-8 сентябрь кунлари туман кўп тармоқли марказий полик­линикаси шифокорлари тиббий хизмат кўрсатишни Жомашўй шаҳарчасидаги «Дўстлик» маданият ва истироҳат боғига кўчирдилар. Одамларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишда қўлланиладиган анжомларини ҳам ўзлари билан олишни унутишмади.

Тиббиёт ходимлари жойлашган ҳудуд одам учун энг қимматбаҳо бойлик саналган саломатлик ва унинг қадри, мутафаккирларнинг бу ҳақдаги ҳикматлари, соғлиқни сақлаш омиллари акс эттирилган шиор ва паннолар билан жиҳозланди. Деворий газеталарнинг махсус сонлари ҳам бу ерга келган кишилар эътиборини беихтиёр ўзига жалб этадиган даражада тайёрланган. Юқумли касалликлардан сақланиш,СПИД, гиёҳвандлик каби аср ваболарининг юзаланиши, қутуриш, грипп ва сариқ касалликларининг келиб чиқиши ҳақидаги маълумотлар билан танишиш мумкин уларда.