• Mingbulok.uz

    asosiy portali

    Demo

    Hukumat

    Kirish

    Demo

    Davlat ramzlari

    Gerbimiz

  • Aholi

    Qishloqlar

    • Jamashuv
    • Tegirmon
    • Qog'yli ko'l
  • Biz bilan bog'lanish

    Hizmatlar

    Demo

Jomashuy

60 yillik toy

batafsil

Istirohat bog'i

Demo

Do'stilk madaniyat va istirohat bog'i

batafsil

Madaniyat saroyi

Demo

Madaniyat saroyi haqida qisqacha ma'lumot.

batafsil

РУС ТИЛИГА ЭЪТИБОР

45-сонли умумий ўрта таълим мактабининг рус тили бўйича олий тоифали ўқитувчиси Риза Азизов ташкилотчи ва ташаббускорлиги, ёшлар тақдири ҳақида куюнчаклиги билан кўпчиликка яхши таниш.

"Рус адабиёти - ўзбек мактабларида", "Лермонтов ижодида ватанпарварлик тарбияси" мавзуларидаги дарс ишланмалари республика миқ­ёсида оммалаштирилгани эътиборга молик. "Йил ўқитувчиси" кўрик-танлови ғолиблигига, "Халқ таълими аълочиси", "Энг яхши фан тўгараги раҳбари" деган шарафли номларга бежизга эришмаган.

Яқинда унинг яна бир саъй-ҳаракати туман ва вилоят ҳокимликлари томонидан маъқулланганлиги диққатга сазавор. Устоз фаолият юритаётган илм масканига рус тили фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби (ДИУМ) мақоми берилди. Шу муносабат билан  2018-2019 ўқув йили учун махсус 2-синфга 30 нафар ўқувчи психологик сўровнома ва диктант орқали қабул қилинди.

Бу мустақиллик туфайли хорижий, жумладан рус тилини мукаммал ўрганишга бўлган эътибордир.

Янги ўқув йилингиз муборак бўлсин, қимматли мингбулоқлик ҳамкасблар!

Баҳодир ҚОДИРАЛИЕВ,

туман ХТБ мудирининг ўринбосари.

ҚИШЛОҒИМИЗ - ОБОД, ЁШЛАР КЎНГЛИ ШОД

Президентимиз Ш. М. Мирзиёевнинг 2018 йил 27 июлдаги Фармони билан қабул қилинган "Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури эртамиз эгаларининг ташаббуслари, ғоя ва ло­йиҳаларини рўёбга чиқариш, йигит-қизларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлашга доир амалий ишлардан биридир.

Булар катта-катта мақсадли, бироқ уни амалга оширишда иккиланиб, бир оз қийналиб турган қанча-қанча ёшларни охир-оқибатда аниқ ташаббуси бор, янги-янги ғоялари билан юртимиз тараққиётига ҳисса қўшишга тайёр бутун бошли бир авлодни юзага чиқаради.

Юртбошимиз ташаббуси билан юртимизда илк маротаба Жиззах вилоятининг Манас қишлоғида амалга оширилган "Обод қишлоқ" дастури қисқа муддатда мамлакатимиз бўйлаб ёйилди. Халқ бу ўзгаришларни катта хурсандчилик билан кутиб олди. Давлат миқёсида умумхалқ ҳаракатига айланди. "Обод қишлоқ" дас­тури тўғрисида"ги Фармон ҳамда "Обод қишлоқ дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Қарори асосида барча туманларда қишлоқ ва маҳаллалар танлаб олиниб, бу ҳудударда комплекс равишда бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Биз яшаётган Кичик Жомашўй қишлоғи ана шулардан биридир.

Ҳамқишлоқларимиз, айниқса, 9-мактабгача таълим муассасаси ҳамда 15-умумтаълим мактаби давр талаблари даражасида сай­қалланаётганидан мамнунлар. Ўқитувчи, тарбиячи ва болаларнинг қувонганларини айтмайсизми? Бу ишларда бевосита ёшларнинг вакиллари ҳам ғайрат-шижоат билан қатнашишяпти. Обод қишлоқда яшаганга нима етсин. Кайфият зўр, шароит яхши жойда тараққиёт, қут-барака бўлади-да. Ёшларнинг-ку ташаббуслари қанот ёзиши тайин.

Зеро, эътибор ва рағбат ҳар бир кишига куч-қувват бағишлайди, интилишларига қанот бўлади. Эзгу орзулари ушалиб, юксак марралар сари руҳланган ёшлар эса жамиятнинг ишончи ва таянчига айланади. Мустақил Ўзбекистонимиз ана шундай бебаҳо хазинага - иродаси тобланган, улкан мақсадларни дилига тугиб, эл-юрт тақдирини менинг тақдирим, деб яшаётган ёшларга эга. Уларнинг ҳар бирини қўллаб-қувватлаш учун барча куч ва имкониятлар сафарбар этилаётганидан шодланмай бўладими?

Дилшода ДЕҲҚОНОВА,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши фаоли.

ГУЛБОҒДА ТЎЙХОНА

Алами қишлоғилик Соибжон Исмоилов тўй қилди. Келин олди. Меҳмонлар ҳавас қиларли даражада ўтди тўй. Ошиқча югур-югур, оворагарчиликлар ҳам йўқ.

Бунинг сабаби Гулбоғ қишлоғида тўй ва маросимлар мажмуаси очилган, 6 та янги иш ўрни ҳам яратилгани эди. Тадбиркор Ботирали Мамажонов эндиликда ҳам­қишлоқларининг олқишу дуоларини олмоқда. Тўйхонада буюрт­мачилар учун барча шарт-шароитлар бор. Бошқа турли хил тантанали маросимлар ҳам ўтказиляпти.

- Илгари ҳам тўй қилганмиз, - дейди Соибжон Исмоилов. - Уйда қанча оворагарчиликлар бўлган. Бу гал оиламиз аъзоларига меҳмон кутиш ва кузатишдан бошқа юмуш қолмади ҳисоб.

Дарвоқе, бугун туманимизда бундай мажмуалар сони 5 тага етди.

Бердиқул МАҲМУДОВ,

жамоатчи мухбир.

ЖОМАШЎЙНИНГ БУГУНГИ ЖАМОЛИ

Истиқлол йилларида туманимиз қишлоқларида кўплаб турар-жой, таълим-тарбия муассасалари, тадбиркорлик субъектлари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Жомашўй шаҳарчасида замонавий меъморий услубда қад ростлаган бино ва иншоотлар, жумладан,

«Ёш тадбиркорлар коворкинг маркази», хусусий боғча, савдо мажмуаси (суратларда) бунёд этилдики, улардан кўзлар қувнайди.

Бу юртимизда тадбиркорлик ривожланаётгани, халқимиз турмуш фаровонлиги муттасил равишда ошаётганидан далолатдир.

Анвар ХУДАЙБЕРГАНОВ олган суратлар.