ПАХТА ТЕРИМИ АВЖИДА

«Хоразм» ҳудудидаги «Муҳаммад Акмал» фермер хўжалиги заршунослари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги нишонланган йилни барча соҳалар бўйича юксак натижалар билан якунлаш учун эрта баҳордан буён астойдил меҳнат қилишмоқда. 23 июль куни ғўзалари гуллаган, тўлиқ кўсаклар яратиш ва сақлаб қолиш йўлида бутун имкониятлар ишга солинаётган эди.

 

Фермер хўжалиги раҳбари Акмалжон Яминовдан пахта терими ҳам 9 сентябрь куни туманимизда биринчи бўлиб бошланганлиги ҳақида хабар олдик.

Шунингдек, «Сарсонкўл» (Фарғона ҳудуди), «Солижонобод даласи» (Наманган) ҳамда «Шуҳрат Қосимжонович» (Хоразм) фермер хўжаликлари ҳам пахта йиғим-теримига пухта тайёргарлик билан киришдилар. Бутун диққат-эътибор яратилган ҳосилни нест-нобуд қилмай саранжомлаб олишга қаратилмоқда.

Теримга киришаётган фермерлар сони кундан-кунга ортяпти.

Тиркашали ТОШПЎЛАТОВ,

жамоатчи мухбир.