МИНГБУЛОҚ ТУМАНИНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ

НАМАНГАН ВИЛОЯТ СТАТИСТИКА БОШҚАРМАСИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

МИНГБУЛОҚ ТУМАНИНИНГ
 МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

 

 

2018 ЙИЛ
ЯНВАРЬ-СЕНТЯБРЬ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

- 2018 -

 

Қисқартма ва шартли белгилар

ЯҲМ

ялпи ҳудудий

маҳсулот

л.

литр

%.

фоиз

0,0

катта бўлмаган миқдор

млрд.

миллиард

м.

марта

млн.

миллион

кўрсаткичнинг йўқлиги

млн.АҚШ долл.

миллион АҚШ доллари

га.

гектар

кв.

квадрат

тн.

тонна

км.

километр

1), 2), 3)......

изоҳнинг мавжудлиги

м.

метр

 

 

 

 


мундарижа

 

Номи

бет.

 

 

Мингбулоқ тумани харитаси ва асосий кўрсаТкичлари

4-5

 

 

I. ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

6-8

Асосий иқтисодий кўрсаткичлар

6-7

Ташқи савдо айланмаси

7

Бозор хизматлари (иқтисодий фаолият турлари бўйича)

8

II. САНОАТ КЎРСАТКИЧЛАРИ

8-9

Саноат кўрсаткичлари

8-9

III. КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ УМУМИЙ ТАЪРИФИ  

9-13

Корхона ва ташкилотларнинг умумий тавсифи

9-10

Фаолият кўрсатаётганлар иқтисодий фаолият турлари бўйича

10-11

Рўйхатга олинган юридик шахсларни ташкилий-ҳуқуқий шакллари

11

Кичик тадбиркорлик субъектлари (фермер хўжаликларисиз)

12-13

Хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар

14

IV. ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ҚУРИЛИШ

 

14-15

Асосий капиталга киритилган инвестициялар

 

14

Қурилиш фаолияти

14

2018 йилнинг январь-сентябрида янги қурилиш ва реконструкция ҳисобидан фойдаланишга топширилган турар–жой ва ижтимоий
соҳа объектлари

15

  V. ҚИШЛОҚ, ЎРМОН ВА БАЛИҚ ХЎЖАЛИГИ

16-21

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш

16

2018 йил 1 октябр ҳолатига чорва моллари ва паррандалар бош сони

17-18

2018 йил январь-сентябрь ойларида ишлаб чиқарилган чорвачилик   маҳсулотлари

18-20

Фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилган асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари

20-21

VI. ДЕМОГРАФИЯ ВА БАНДЛИК        

22-25

Аҳоли сони

22-23

Аҳолининг табиий ва механик ҳаракати 2018 йил январ-сентябрда

23

2018 йил январь-мартда аҳолининг табиий ҳаракати, миграция кўрсаткичлари ва жинсий таркиби

23-26

Меҳнат ресурслари сони

26

 

 

 

 

Наманган вилояти

Мингбулоқ туманининг

ХАРИТАСИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 




Вилоят

Наманган

Туман

Мингбулоқ

Маркази

Жомашуй  шаҳарчаси

Ташкил топган вақти

15.04.1952й

Умумий майдони, минг км2

0,741 минг км2

Туманга бўйсунувчи шаҳарлар

-

Қишлоқ фуқаролари йиғинлари сони

-

Маҳалла фуқаролари йиғинлари сони

40 та

Қишлоқ аҳоли пунктлари

50 та

2018 йил 1сентябрь ҳолатидаги доимий аҳоли сони, минг киши

122,4

             ш.ж.: шахар

42,4

                        қишлоқ

80,0

Вилоят марказигача бўлган масофа, км

29  км

Чегарадош вилоятлар

Жанубдан Фарғона ва Андижон вилоятлари билан чегарадош

Чегарадош туманлар

Шимолий-ғарбдан Поп тумани, Шимолдан Чуст тумани, Шимолий-шарқдан Тўрақўрғон ва Наманган туманлари билан чегарадош

 


 

  1. I.     ТУМАННИНГ АСОСИЙ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

 

Асосий иқтисодий кўрсаткичлар

(2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида)

 

Жами

Аҳоли жон бошига

 

млрд. сўм

2017 йилнинг январь-
сентябрига
нисбатан
фоизда

минг сўм

2017 йилнинг январь-
сентябрига
нисбатан
фоизда

 

Саноат

84,7

139,0

696,8

162,2

 

Истеъмол товарлари

25,4

101,3

208,7

102,7

 

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

180

103,7

1481,4

107,5

 

Асосий капиталга инвестициялар

122,9

150,8

1012,3

125,8

 

Қурилиш ишлари

48,0

142,4

395,0

148,5

 

Чакана товар
 айланмаси

124,0

101,5

1024,2

118,22

Бозор хизматлари

148,0

102,4

1217,9

125,6

 

               

 

 

Мингбулоқ туманининг Наманган вилояти билан солиштирма 
      асосий иқтисодий кўрсаткичлари

(2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида)

 

Хажми

млрд. сўм

2017 йилнинг январь-
сентябрига
нисбатан
фоизда

Мингбулоқ туманининг вилоятда
тутган улуши, %да

Саноат

84,7

139,0

2,27

Истеъмол товарлари

25,4

101,3

0,94

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

180

103,7

5,22

Асосий капиталга инвестициялар

122,9

150.8

3,2

Қурилиш ишлари

48,0

142,4

3,64

Чакана товар айланмаси

124,0

 

101,5

 

2,19

Бозор хизматлари

148,0

102,4

3,41

Ташқи савдо  айланмаси

7,5

22,3

0,28

Экспорт (минг АҚШ долл.)

1 063,8

7,8

0,62

Импорт (минг АҚШ долл.)

911,2

100,0

0,17

 

Ташқи савдо айланмаси
                                                                                                              (млн. АҚШ доллари)

 

Ташқи савдо айланмаси

Экспорт

Импорт

Сальдо

 

2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида

1,97

1,06

0,91

0,15

 

 

Хизматлар ишлаб чиқарилиши

(2018 йилнинг январь–сентябр ойларида)

 

Жами

Аҳоли жон бошига

млрд.сўм

2017й. январь–сентябрга нисбатан
фоизда

жами хизматлар ҳажмига нисбатан
фоизда

минг сўм

2017й. январь–сентябрга нисбатан
фоизда

Наманган вилояти

4339,28

108,1

100,0

1596,1

123,9

Мингбулоқ

148,0

102,4

3,4

1217,9

125,6

 

         Туманда 2018 йилнинг январ-сентябрь ойларида 148 млрд. сўмлик хизматлар ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 102,4 фоизга ўсишни таъминлади.

      Аҳоли жон бошига нисбатан кўрсатилган хизматлар 1217,9 минг сўм (2018 йилнинг январь-сентябрь давридагига нисбатан 125,6 фоизни ташкил этмоқда.

 

 

II.САНОАТ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Мингбулоқ тумани саноат корхоналарида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини техник ва технологик жихатдан янгилаб бориш натижасида 2018 йилнинг январь–сентябрь ойларида 84,7  млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши таъминланди. 2017 йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 139,0 фоизни ташкил этмоқда.

 

Саноат ва истеъмол моллари ишлаб чиқариш (январь-сентябрь ойлари фоизда)

 

Туманда хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб–қувватлаш
ва рағбатлантиришга қаратилган чора–тадбирларни амалга ошириб борилиши ўз навбатида кичик бизнес томонидан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларининг доимий ўсишига сабаб бўлмоқда. 2018 йилнинг январ-сентябрь ҳолатига жами саноатда кичик бизнеснинг улуши 30,67 фоизни ташкил этди. Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришдаги улуши эса 100,0 фоизни ташкил этган.

 

Жорий йилда ҳудудда ахоли жон бошига 696,8 минг сўмлик саноат маҳсулотлари шундан 208,7 минг сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган.

 

Ҳисобот даврида 25,4 млрд.сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, 2017 йил январь-сентябрь ҳолатига нисбатан 101,3 фоизни ташкил этди.

2018 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда давлат улуши мавжуд  корхоналар 67,8  млрд.сўмлик ҳамда нодавлат корхоналари томонидан 17  млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

 

 

 

 

III.КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ УМУМИЙ ТАЪРИФИ

 

 

        Корхона ва ташкилотларнинг умумий тавсифи

 

 

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра,
2018 йилнинг 1 октябр ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони
875 тага етди, шундан фаолият кўрсатаётганлари сони 868  тани ёки жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 99,2 фоизини ташкил қилди.

 

 

 

Туманда рўйхатга олинган юридик шахсларни иқтисодий фаолият турлари бўйича таҳлил қилиб чиқилганда корхоналар ва ташкилотларнинг асосий қисми хизматлар соҳаси (жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 47,2 фоизи), савдо (жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 25,6 фоизи), саноат (9,4 фоизи), қурилиш (4,8 фоизи), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (13 фоизи) соҳаларига тўғри келади.

 

 

 

Рўйхатга олинган корхоналар умумий сонининг 21,3 фоизи давлат мулкини ташкил этса, қолган  78,7 фоизи нодавлат мулки шаклидаги корхоналар, шундан
45,8 фоизи хусусий корхоналар, 0,1 фоизи чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, 54,1 фоизи бошқа корхоналар улушига тўғри келди.

 

 
     

2018 йилнинг 1 октябр ҳолатига рўйхатга олинган ҳамда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар иқтисодий фаолият турлари бўйича

 

 

Рўйхатга
олинганлар

Фаолият
кўрсатаётганлар

бирлик

якунга нисбатан фоизда

бирлик

якунга нисбатан фоизда

 

 

 

 

 

      Жами

875

100,0

868

100,0

шу жумладан:

 

 

 

 

қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

114

13,0

113

13,0

саноат

82

9,3

82

9,4

қурилиш

42

4,8

42

4,8

савдо

216

24,7

214

24,7

ташиш ва сақлаш

30

3,4

30

3,5

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

29

3,3

27

3,1

ахборот ва алоқа

47

5,3

47

5,4

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш

14

 

1,6

14

1,6

бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш

301

34,4

299

34,4

 

 

Рўйхатга олинган юридик шахсларни ташкилий-ҳуқуқий шакллари
 
(2018 йил 1 октябр ҳолатига)

 

2018 йил январь-сентябрида жами 151 та янги корхона ва ташкилотлар рўйхатга олинган (шундан кичик бизнес субъектлари 124 та). 

Иқтисодий фаолият турлари бўйича янги рўйхатга олинган корхона
ва ташкилотларнинг қишлоқ ва ўрмон хўжалиги 22 та (14,6 %), саноатда 27 та(17,9 %), савдо соҳасида 30 та (19,7 %),  ва  қурилиш соҳасида 10 та ( 6,6%) , хизмат кўрсатиш соҳасида 49 та (41,1 %)тани ташкил этмоқда

 

 

 

Ҳисобот даврида 75 та корхона ва ташкилотлар фаолияти тугатилган бўлиб, улардан  8 таси (жами фаолияти тугатилганларнинг 10,6 фоизи) ихтиёрий тугатилиш тартибини қўллаш орқали тугатилган.

 

Кичик тадбиркорлик субъектлари (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз)

 

 

 

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра,
2018 йилнинг 1 октябр ҳолатига рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектлари (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз)  сони 642 тани ташкил қилиб, шундан
635 таси ёки 98,9 фоизи фаолият кўрсатмоқда.

 

 

 

 

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми савдо соҳаси  214 та (34,8 фоизи), қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳасига 108 та (17,6 фоизи),  қурилиш соҳасига  39 та (6,3 фоизи) ҳамда саноатга 86 та (13,9 фоизи), хизматлар соҳаларига 168 та (27.3 фоизи) тўғри келади.

 

 

 

 

 

2018 йилнинг 1 октябр ҳолатига рўйхатга олинган ҳамда фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари иқтисодий фаолият турлари бўйича сони (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз)

 

Рўйхатга олинганлар

Фаолият кўрсатаётганлар

бирлик

якунга нисбатан фоизда

бирлик

якунга нисбатан фоизда

      Жами

615

100,0

606

100,0

шу жумладан:

 

 

 

 

қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

108

17,6

106

17,5

саноат

85

13,8

83

13,7

қурилиш

39

6,3

39

5,9

савдо

214

34,8

212

35,0

ташиш ва сақлаш

26

4,2

25

4,1

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

24

3,9

24

3,9

ахборот ва алоқа

3

0,5

3

0,5

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш

11

1,8

11

1,8

бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш

105

17,0

103

17,0

 

 

 

Хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар

 

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра,
2018 йилнинг 1 октябр ҳолатига рўйхатга олинган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар  сони 2 тани ташкил қилиб, фаолият кўрсатиб келмоқда.

 

IV. ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА   ҚУРИЛИШ

 

Асосий капиталга киритилган инвестициялар

 

2018 йил январь–сентябрида асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми миллий валютада 122954.9 млн. сўмни (АҚШ доллари эквивалентидаги ҳажми – 16 миллион 210 минг АҚШ долларини) ёки 2017 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 332 фоизни ташкил қилди.

2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида Мингбулоқ тумани бўйича асосий капиталга киритилган инвестициялар (млрд. сўм)

 

 

Қурилиш фаолияти

 

 

2018 йил январь–сентябрида 47995,3 млн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, 2017 йилнинг тегишли даврида бажарилган қурилиш ишлари ҳажми (26812,1 млн. сўм) ўсиш суръати 2017 йилнинг январь–сентябрига нисбатан 142,4 фоизни ташкил этди. 2017 йилнинг январь-сентябрь ойларида вилоятда бажарилган қурилиш ишларида туманнинг улуши 2,64 фоизни ташкил этган бўлса, 2018 йилнинг тегишли даврида бу кўрсаткич 3,63 фоизга ўсди.

   

Уй-жой қурилиши

 

2018 йил январь–сентябрида умумий майдони 48,3 минг кв.м. бўлган (2017 йилнинг январь–сентябрига нисбатан  85 фоиз) 270 та  уй–жой фойдаланишга топширилди.

 

2018 йилнинг январь-сентябрида янги қурилиш ва реконструкция ҳисобидан фойдаланишга топширилган турар–жой ва ижтимоий соҳа объектлари

 

 

Барча манбалар ҳисобидан

фойдаланишга топширилди

2017 йил
январь–сентябрига нисбатан фоизда

жами

шу жумладан қишлоқ жойларда

жами

шу жумладан қишлоқ жойларда

 

 

 

 

 

Уй–жой, умумий майдони минг.кв.м

48,3

36,7

36,6

28,4

ундан:
якка тартибдаги уй–жойлар

 

46,8

 

35,2

 

36,6

 

28,4

якка тартибдаги уй–жойлар
намунавий лойиҳалар бўйича
шаҳар ва қишлоқ жойларда

1,5

1,5

 

 

Касалхоналар, ётоқ ўрни

-

-

-

-

Умумий таълим ва махсус мактаблар, ўқувчилар ўрни

360

360

-

-

Сув тармоқлари, км

2.9

0

3,5

3

Газ тармоқлари, км

0

0

0

0

 


VI.  ҚИШЛОҚ, ЎРМОН ВА БАЛИҚ ХЎЖАЛИГИ

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 

Туманда 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 51173 тонна дон (100,3 фоиз), шундан 43599 тонна буғдой, 5580 тонна картошка (106 фоиз), 13926 тонна сабзавотлар (105,1 фоиз), 16425 тонна полиз (105,2 фоиз), 5235 тонна мева ва резаворлар (106 фоиз), 1112 тонна узум (102,1), 4777 тонна гўшт (103,5 фоиз), 28999 тонна сут (102,4 фоиз), 13342 минг дона тухум (110,5 фоиз), 70 тонна пилла (134,4 фоиз), 10,1 тонна асал (142,3 фоиз), 581,6 тонна ҳавза балиғи (114,4 фоиз) етиштирилди.

         1 октябр 2018 й. ҳолатига

 

Етиштирилган маҳсулот (тонна)

Ўсиш сурати,
%

 

 

 

Бошоқли дон

43723

99,8

шу жумладан:буғдой

43599

99,6

Картошка

5580

106,0

Сабзавот

13926

105,1

Полиз

16425

105,2

Узум

1112

102.1

Мева ва резаворлар

5235

106,0

Гўшт, тириквазнда

4777

103,5

Сут

28999

102,4

Тухум, минг.дона

13342

110,5

Пилла

70,0

134,4

Асал

10,1

142,3

Ҳавза балиғи

581,6

114,4

 

Чорва бош сони 2018 йилнинг 1 октябр ҳолатига йирик шохли қорамоллар бош сони  46513 та( ўтган йил шу даврга нисбатан 107,1 фоиз), шу жумладан сигирлар 17951 та (100,8 фоиз), қўй ва эчкилар сони 17058 та(106,9 фоиз)га етди.

2018 йил 1 октябр ҳолатига чорва моллари
ва паррандалар бош сони ва хўжаликлар тоифалари бўйича тақсимланиши

 

 

 

 бош

Ўсиш сурати,
%

 

 

 

Йирик шохли қорамоллар

46513

107,1

шу жумладан:

 

 

Фермер хўжаликлари

1002

116,4

Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликлари

45460

106,9

Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга

оширувчи ташкилотлар

51

106,3

улардан сигирлар

17951

100,8

шу жумладан:

 

 

Фермер хўжаликлари

320

120,8

Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликлари

17622

100,5

Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга

оширувчи ташкилотлар

9

225,0

Қўй ва эчкилар

17058

106,9

шу жумладан:

 

 

Фермер хўжаликлари

1142

141,9

Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликлари

15883

105,0

Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга

оширувчи ташкилотлар

33

113,8

Отлар

142

101,4

шу жумладан:

 

 

Фермер хўжаликлари

9

112,5

Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликлари

133

100,8

Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга

оширувчи ташкилотлар

-

-

Паррандалар

187164

113,0

шу жумладан:

 

 

Фермер хўжаликлари

93396

117,0

Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликлари

82156

110,0

Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга

оширувчи ташкилотлар

11612

111,0

Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликларида йирик шохли қорамолларнинг улуши 97,7 фоизни, фермер хўжаликларида эса 2,1 фоизни, шу жумладан, сигирлар мос равишда 98,2 ва 1,7 фоизни, қўй ва эчкилар деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликларида  93,1 ва фермер хўжаликларида 6,7 фоизни, отлар деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликларида 93,7 ва фермер хўжаликларида 6,3 фоизни, паррандалар 43,9 ва 49,9 фоизни ташкил этди.

2018 йил январь-сентябрь ойларида ишлаб чиқарилган

чорвачилик маҳсулотлари

2018 йилнинг январь-сентябрида барча тоифадаги хўжаликларда тирик вазн ҳисобида 4777 тонна гўшт (2017 йилнинг январь-сентябрига нисбатан 103,5 %) гўшт етиштирилди жами етиштирилган гўштнинг 1,88 фоизи фермер хўжаликлари ҳисобига 2017 йилнинг тегишли даврига нисбатан 176,5 фоиз)тўғри келмоқда.

 28999 тонна сут (102,4 %), шундан фермер хўжаликлари томонидан 781т (2017 йилнинг январь-сентябрига нисбатан 100,3 %), деҳқон(аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликлари томонидан 28214 т (2017 йилнинг январь-сентябрига нисбатан 102,4 %) етиштирилди.

Тухум етиштириш 13342 минг дона тухум (2017 йилнинг тегишли даврига нисбатан 110,5 %) етиштирилди. Бунда фермер хўжаликлари ҳисобига жами маҳсулотнинг 60,56 фоиз (ўсиш 107,3 фоиз), деҳқон(аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳисобига 22,57 фоизи( ўсиш 109,7 фоиз), қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳисобига 16,86 фоизи (ўсиш 124,8 фоиз) етиштирилган маҳсулот тўғри келмоқда.

 

Етиштирилган маҳсулот миқдори

Ўсиш сурати,%

 

 

 

Гўшт (тирик вазнда), тонна.

4777

103,5

шу жумладан:

 

 

Фермер хўжаликлари

90

176,5

Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликлари

4685

102,7

Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга

оширувчи ташкилотлар

 

2

2

Сут, тонна.

28999

102,4

шу жумладан:

 

 

Фермер хўжаликлари

781

100,3

Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликлари

28214

102,4

Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга

оширувчи ташкилотлар

4

105

Тухум, минг дона

13342

110,5

шу жумладан:

 

 

Фермер хўжаликлари

8080

107,3

Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликлари

3012

109,7

Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга

оширувчи ташкилотлар

2250

124,8

       

Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш таркиби (ишлаб чиқариш умумий ҳажмига нисбатан)

Фермер хўжаликлари. 2018 йилнинг январь-сентябрида фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 90180 млн. сўмни ташкил қилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмида фермер хўжаликларининг улуши 50,1 фоизни ташкил этди.

2018 йилнинг 1 октябр ҳолатига фермер хўжаликларида 1002 бош йирик шохли қорамол, шу жумладан 320 бош сигир, 1142 бош қўй ва эчкилар, 9 бош от, 93396 бош паррандалар мавжуд.

2018 йил январь-сентябрь ҳолатига туманда фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилган асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари

 

 

январь-сентябрь

2017 январь-сентябрга нисбатан фоиз ҳисобиди

2017 йил

2018 йил

тонна

ишлаб
чиқариш умумий ҳажмида улуши, фоиз

тонна

Ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги улуши, фоиз

Бошоқли дон

38860

88,7

38879

88,9

100,2

шу жумладан:буғдой

38860

88,7

38755

88,9

100,2

Картошка

0

0

230

4,12

412

Сабзавот

191

20,6

1072

7,7

37,4

Полиз

479

59,9

9580

58,3

44,5

Мева ва резаворлар

76,0

9,2

2264

43,2

97,3

Узум

198

18,1

206

18,5

102,2

Гўшт, тириквазнда

44

1,62

90

1,9

117,3

Сут

531

3,44

781

2,7

78,5

Тухум, минг.дона

4874

60,3

8080

60,6

100,5

Жун, тонна

0,5

1,7

1,4

4,3

252,9

 

Туманда 2018 йилнинг январь-сентябрь  ойларида етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажмида фермер хўжаликларининг ҳиссаси 2017 йилнинг тегишли даврига нисбатан бошоқли дон бўйича 0,2 фоиз, картошка етиштириш бўйича 4,12 фоиз, мева ва резаворлар етиштириш бўйича 24 фоиз, узум етиштириш бўйича 0,4 фоиз, тирик вазнда гўшт етиштириш бўйича 0,28 фоиз, тухум етиштириш бўйича 0,3 фоиз, жун етиштириш бўйича 2,6 фоиз ортгани кузатилди.

        Туманда етиштирилган бошоқли доннинг 88,9 фоизи, картошканингг 4,12 фоизи, сабзавотнинг 7,7 фоизи, полиз маҳсулотларининг 58,3 фоизи, мева-резаворларнинг 43,2 фоизи, етиштирилган гўштнинг 1,9 фоизи, жами сутнинг 2,7 фоизи, тухумнинг 60,6 фоизи, жуннинг 4,3 фоизи фермер хўжаликларининг ҳиссасига тўғри келмоқда.

 

 

VII.   ДЕМОГРАФИЯ ВА МЕҲНАТ    БОЗОРИ

 

Аҳолиси

Дастлабки маълумотларга кўра, Мингбулоқ туманида 2018 йилнинг 1 октябр ҳолатига доимий аҳоли сони 122,4 минг кишини , аҳолининг табиий ўсиши 1774 киши (0,78 фоиз)ни ташкил этмоқда. Аҳоли зичлиги 1 кв.км га 164,2 кишига тўғри келмоқда

 

 

Сони

Коэффициенти,
1000 аҳолига нисбатан

2017 йил

3-чорак

2018 йил

3-чорак

2017 йил

3-чорак

2018 йил

3-чорак

Доимий аҳоли сони, йил охирига

(минг киши)

120,1

122,4

х

х

Аҳолининг табиий ўсиши (киши)

1633

1174

х

х

Туғилганлар (киши)

2020

2097

22,6

23,1

Вафот этганлар (киши)

387

323

4,3

3,6

Тузилган никоҳлар (киши)

665

662

5,1

5,4

Никохдан ажралишлар
    (киши)

67

62

0,7

0,5

Кўчиб келганлар (киши)

127

182

1,4

2,70

Кўчиб кетганлар (киши)

227

159

2,5

 

2,7

 

Иқтисодий фаол аҳоли
     (минг киши)

52,7

54,7

х

х

Иш билан бандлар
     (минг киши)

49,8

51,3

х

х

Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи      (минг сўм)

940,0

1090,1

х

х

 

Республикада ва Наманган вилоятида

умр давомийлиги бўйича ёш кўрсаткичлари таҳлили

 

Ўртача

Шундан

Эркаклар

Аёллар

Республика бўйича

73,7

71,3

76,1

Наманган вилояти бўйича

73,1

71,7

74,7

Доимий аҳоли сони   (2018 йил 1октябр ҳолатига, минг.киши)

 

Жами аҳоли сони

шу жумладан:

01.10.2018 йил холатига

Жами аҳоли

сонидан:

эркаклар

аёллар

шаҳараҳолиси

қишлоқаҳолиси

    Вилоят

2737,4

1380,4

1339,95

1767.9

969,8

Мингбулоқ

122,4

62,2

60,2

42,4

80,0

Улуши, %

4,47

4,5

4,5

2,4

8,2

 

Мингбулоқ тумани вилоятнинг энг аҳоли кам тумани ҳисобланади. Вилоят аҳолисининг 4,47 фоизи Мингбулоқ тумани ҳисобига тўғри келади.

.

 

 

 2018 йил январь-сентябрь ойларида аҳолининг табиий ҳаракати

 

 

киши

ҳар 1000 аҳолига, нисбатан

2017й.

2018й.1)

ўсиш, камайиш

2017й.

2018й.1)

Туғилганлар

2020

2097

77

22,6

23,1

Ўлганлар

387

323

-64

4,3

3,6

Табиий ўсиш

1633

1774

141

Х

Х

Никоҳлар

665

662

-3

5,1

5,4

Ажралишлар

67

62

-5

0,7

0,5

 

 

 

2018 йил январь-сентябрида аҳолининг табиий ҳаракати
(киши)

 

 

Туғилиш даражаси. 2018 йилнинг январь-сентябрида туғилганлар сони
2097 кишини ташкил қилди ва 2017 йилнинг шу даврига (2020 киши) нисбатан 
77 тага ортди. Туғилиш коэффициенти мос равишда 23,1 промиллени ташкил қилди ва 2017 йилнинг шу даврига (22,6 промилле).

Ўлим даражаси. 2018 йилнинг январь-сентябрида ўлганлар сони 323 кишини ташкил қилди ва 2017 йилнинг шу даврига (387 киши) нисбатан 64 тага камайди.
Мос равишда ўлим коеффициенти 4,3  промиллени ташкил қилди (2017 йил январь-июлида 3,6 промилле).

Никоҳ ва ажралишлар. 2018 йилнинг январь-сентябрида ФҲДЁ органларида
663 та никоҳлар ва 62 та ажралишлар рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан
5,4 та никоҳ (2017 йилнинг тегишли даврида 5,1 та) ва 0,5 та ажралишлар
(2017 йилнинг тегишли даврида 0,7 та) тўғри келади.

Миграция. Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида туман бўйича кўчиб келганлар сони 182 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 159 кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи 22 кишига кўп бўлди.

 

2018 йил январь-сентябрида аҳолининг миграция кўрсаткичлари (киши)

 

Келганлар

Кетганлар

Миграция салдоси

2017й.

2018й.

2017й.

2018й.

2017й.

2018й.

 

 

 

 

 

 

 

Вилоят

2909

2379

3872

2900

-963

-521

Мингбулоқ

127

182

227

159

-100

23

Вилоятдаги улуши, %

4,4

7,7

5,9

5,5

х

х

 

 

 

Аҳолининг миграция кўрсаткичлари  (киши)

 

2018 йил январь-сентябрида аҳолининг миграция кўрсаткичлари

вилоят кўрсаткичига нисбатан (киши)

 

 

 

 

Мингбулоқ туманида 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида доимий аҳолининг (122,4 минг нафар)  51,07 фоизини эркаклар (62,2 минг нафар),  49,42 фоизини эса аёллар (60,2 минг нафар) ташкил этади.

 

 

 

 

Меҳнат ресурсларининг сони дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йил
январь-сентябрига нисбатан  0,6 фоизга кўпайиб, 69,9 минг кишини ёки туман доимий аҳолисининг 57,1 фоизини ташкил қилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

МИНГБУЛОҚ ТУМАНИНИНГ

МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
2018 ЙИЛ ЯНВАРЬ-СЕНТЯБРЬ




 

 

 

 

 

Нашрга  масъул:

Наманган вилоят статистика бошқармаси
 тел. (371)
230-84-84, (369) 227-84-84

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Наманган вилоят статистика бошқармаси

Наманган  ш., Н.Намонгоний кўчаси, 14

www.namstat.uz



 

 

1) дастлабки маълумот