ҲАР ЖУМА «САНИТАРИЯ КУНИ»

Туман ҳокими Т. Рапиков аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, инфекцион ва ноинфекцион касалликларнинг, оммавий заҳарланишларнинг олдини олиш ва камайтириш, туман ҳудуди санитария аҳволини сақлаш, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, муассасалар ва маҳаллаларда  тозаликни таъминлаш мақсадида туманда ҳафтанинг жума кунлари "Санитария куни"ни ўтказиш бўйича фармойишга имзо чекди.

 

"Санитария куни" мулк­чилик шаклидан қатъий назар барча турдаги бозорлар, умумий овқатланиш, савдо шаҳобчалари, корхона, ташкилот, муассасалар фаолиятини вақтинча тўхтатиб, асосий ва ёрдамчи биноларни, тегишли ҳудудларни барча ишчи-хизматчилар жалб этилган ҳолда тозалаш, шунингдек, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, мавжуд дарахтларга шакл бериш, ишлов бериш (оқлаш) ишлари амалга оширилади.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари ўз ҳудудларида маҳалла фаолларини тўлиқ жалб қилган ҳолда мулкчилик шаклидан қатъий назар барча турдаги бозорлар, умумий овқатланиш, савдо шаҳобчалари,  корхона, ташкилот, муассасалар, кўча ва хонадонларда  "Санитария куни" ташкил этилиши, ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб боради.

Туман Ободонлаштириш бўлими, "Тоза ҳудуд" ДУК санитария-тозалов корхоналарига "Санитария куни" барча транспорт воситаларини, ишчи ва хизматчиларни тўлиқ жалб қилган ҳолда иш ташкил этиш вазифаси юклатилди.

Фармойишда туман ветеринария бўлимига ҳайвонларни фақат белгиланган жойларда сў­йилиши устидан назорат ўрнатиш, мажбурий сўйилган ҳайвонлар гўштини ветеринария қонуни талабларига мувофиқ йўқ қилиш ёки зарарсизлантириш, гўштларни икки босқичли ветеринария кўригидан ўтказилишини таъминлаш, бозорларда сифати ва хавф­сизлиги кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотини, ноқонуний сўйилган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг сотилишига йўл қўймаслик юзасидан зарурий ишларни амалга ошириш топшириғи берилди.

Туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, ветеринария бўлими, давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Ички ишлар бўлими жойларда "Санитария куни" ташкил этилиши, амалга оширилиши устидан мониторинг олиб боради. Ишни қониқарсиз ташкил этган, ёки "Санитария куни" ташкил этмаган мулкчилик шаклидан қатъий назар барча турдаги бозорлар, умумий овқатланиш, савдо шаҳобчалари,  корхона, ташкилот, муассасалар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раҳбарларига нисбатан интизомий, маъмурий чоралар кўриш учун туман ҳокимлигига тақдимномалар киритиш вазифаси юклатилди.

Туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси таҳририятига фармо­йишни газета орқали барча ижрочиларига етказиб, жойларда "Санитария куни" ташкил этилиши аҳволини тан­қидий баҳолаб, газета саҳифаларида кенг ёритиб бориш тавсия қилинди.

Фармойиш бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Нажмиддинов зиммасига юклатилди.