УЛАР АСЛИДА АДАШМАГАН

Вилоят телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган "Ватанфурушлар" "Ўқигану уқмаганлар",  "Чала мулла, сохта отино­йилар" мавзуларидаги видеороликлар айнан наманганлик кишиларнинг "каромат"лари ҳақида экан. Жомашўй мелиорация қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ўтказилган тарғибот тадбири қатнашчилари ҳумкига ҳавола этилди улар. Томоша қиларканман,  нафратландим қилмишларидан.

 

Тоҳир Эгамбердиев, Ҳамидулло Акбаров, Абдулла Отахонов, Ибодулло Расулов каби навқирон йигитлар тирикчилик баҳонасида ишлаш мақсадида Россияга боришган.

"Россияда юрмасдан Сурияга боринглар. Мусулмонларга ёрдам бермайсизларми?" дейди уларга ҳамтавоқларидан бири. Даромад яхши эканлигини айтишни ҳам унутмайди.

Йигитларнинг ақли росоки, Молдавия орқали Туркияга ўтишган. Кейин Сурияга етиб борадилар. Ҳатто фуқаролик паспортларини намойишкорона ёқиб юборишади.

Ўйлаб кўринг, бу адашганларнинг иши эмас! Ақл-идрокли, тузлуғига тупурувчиларга хос ватанфурушлар қилмиши-ку!

Ҳамиджон Эгамбердиевнинг 3 нафар фарзанди экстремистлар сафига қўшилибди. Ота бу нобакор ўғилларини адашганлик билан оқлашга уринмоқда. Ахир алпдек ўғиллари террорчилар сафига қўшилиб олиб, кўрнамаклик қилишганини наҳотки ҳис этмади?! Ватанфурушлик қисматини ўз қўллари, ақл-идроклари билан сотиб олган йигитларни нима деб аташ мумкин?

Гуртепалик олий маълумотли диний мутахассис Файзулло Тиркашев нодавлат муассасасида ўзганинг ҳужжатидан ноқонуний фойдаланган ҳолда дарс ўтганини ҳам ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

Яна Абдулқосим Сўфиев, Абдулатиф Мақсудов, Маҳбуба Қодирова, Малоҳат Мамадалиева каби чала мулла ва отинойилар ҳам ноқонуний равишда диний сабоқ бераётганларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан фаолиятларига нуқта қўйилган.

Уларни ҳам асло адашганликда оқлаб бўлмайди. Асл мақсадлари даромад топишдан бошқа нарса эмас-ку ахир.

Юқоридаги масалалар муҳокамасига бағишланган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Санжарбек Кулмуродов, туман ҳокими ўринбосари Абдуқаҳҳор Нажмиддинов ва бош­қа расмий кишилар мавзу юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирдилар.

Абдуқаҳҳор РАҲИМОВ,

туман ФЎЎБОФМ кенгаши раисининг ўринбосари.