ШАФФОФ ВА ҚУЛАЙ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолияти ташкил этилганди. 2018 йил 1 январдан бошлаб Тадбиркорлик субъектларига "Ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари Давлат хизматлари марказларига айлантирилган. 2018 йилнинг 1 апрелига қадар Давлат хизматлари марказлари орқали тадбиркорлик субъектларига 37 турдаги давлат хизматлари кўрсатиб келинган бўлса, бугунги кунда биргина туманимиз аҳолиси ҳамда тадбиркорлик субъектларига 60 турдаги давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Ўтган бир йил мобайнида тадбиркорлар ва фуқароларга 16664 та давлат хизмати кўрсатдик. Хизмат кўрсатиш кўламининг бунчалар кенгайиши ҳукуматимиз томонидан аҳолига яратилаётган қулайликлар тобора ортиб бораётганлигидан далолатдир. Шу баробарида биздан давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича зиммамизга юклатилган талаблар ижросини сўзсиз таъминлаш талаб этилмоқда. Бунинг учун эса етарли куч ва имкониятларга эгамиз. Демакки Президентимиз ва давр талабларидан келиб чиққан ҳолда ДХМ хизмат кўрсатиш маданияти ҳамда самарадорлиги ҳар қачонгидан ошиши табиийдир. Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиниши натижасида жисмоний ва юридик шахсларга ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар зарур ҳужжатлар ва ахборотларни бошқа тузилмалардан мустақил равишда олиши ҳисобига соддалаштиришни назарда тутувчи маъмурий регламентлар тасдиқланиб, амалиётга жорий этилди. Дарвоқе, айни кунларда Жомашўй шаҳарчасида ДХМ учун давлат хусусий шерикчилик шартномаси асосида умумий қиймати 5 миллиард сўм бўлган 4 қаватли бино қурулиши давом этмоқда. У фойдаланишга топширилса, хизмат кўрсатиш даражаси ҳамда шаффофлиги янада ортади. Камолиддин ТУРДАЛИЕВ, туман ДХМ директори.