ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИДА

Халқ депутатлари туман Кенгашининг етмиш еттинчи сессияси ўтказилди. Кенгайтирилган таркибдаги сессия ишини туман ҳокими, Кенгаш раиси Т. Рапиков очди ва олиб борди. Сессия ишида туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, туман ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Туман Кенгаши сессиясида дастлаб "Мингбулоқ тумани 2019 йилги маҳаллий бюджетининг белгиланган асосий параметрлари ҳамда туман маҳаллий бюджетининг 2018 йилги кутилаётган ижроси ҳақида"ги масала кўриб чиқилди. Масала бўйича туман ҳокимлигининг Молия бўлими бошлиғи З. Жўрабоев маъруза қилди. Депутатлар кун тартибидаги иккинчи масала - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарорини туманда ижросини таъминлаш мақсадида туман секторлар раҳбарларининг ҳисоботини эшитдилар. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 13 декабрдаги ПФ-5283-сон Фармонининг ижроси юзасидан туманда амалга оширилган ишлар ҳақида, жорий йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган видеоселекторда республиканинг барча туман ва шаҳарларида бюджет даромадлари базасини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича ишлар натижадорлиги тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон Фармони ижроси ҳамда Кенгашнинг фаолияти ва кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурининг йил якуни бўйича амалга оширилган ишлар ҳақидаги масалалар кўриб чиқилди. Туман Кенгашининг сессиясида "Туманда 2018 йил аҳоли бандлигига кўмаклаш Давлат дастури" доирасида муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш истагида бўлган кам таъминланган оилалар вакиллари, шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларига имтиёзли шартлар асосида микрокредитлар ажратиш ҳолати" ҳамда "Ўзбекис¬тон Республикаси қонун хужжатлари ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида"ги масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Кун тартибидаги навбатдаги масала - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотираларига бағишланган тадбирларни намунали ўтказишга оид қўшимча чоралар тўғрисида" 2018 йил 29 июндаги қарори ижроси ҳақида" депутатлар ўз муносабатларини билдиришди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев ҳузурида 2018 йил 27 июль куни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси бў¬йича тасдиқланган чора-тадбирлар дастурининг 5.2-банди "Ёшлар-Келажагимиз" Давлат дастурининг ижросини ташкил этишга кўмаклашиш бўйича қилинаётган ишлар ҳақидаги ахборот тингланди. Кун тартибидаги навбатдаги масала - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, фаолиятни тизимли ташкил этиш борасида амалга оширилган ишлар аҳволи хусусидаги масала муҳокама этилди. Соҳага дахлдор ташкилот ва муассасалар раҳбарларининг ҳисоблари тингланди, камчилликларга йўл қўйган мутасаддилардан масъулият талаб қилинди. Депутатлар сессияда кўриб чиқилган барча масалалар бўйича тегишли қарорларни, сессиялар оралиғида қабул қилинган туман ҳокими қарорларини ҳамда туман Кенгаши айрим комиссияларининг қайта кўриб чиқилган таркибларини тасдиқладилар.