ҚИШ КАСАЛЛИКЛАР ФАСЛИМИ?

Шифокор одам ҳаётига хавф солувчи касалликлар ҳақида маълумот бериш жараёнида соғломликнинг энг муҳим шарти ҳисобланган шахсий гигиенага мунтазам риоя қилиш эканлигини таъкидлади. Ботулизм - овқатдан заҳарланиш. Уй шароитида тайёрланган консервалар, истеъмол учун яроқсиз озиқ-овқатлар эса уни келтириб чиқарувчи омил ҳисобланади. Консерваларнинг яроқсизлигини қай тариқа аниқлаш мумкинлиги тушунтирилди. Касалликка чалинган одамларда юзага келадиган аломатлар-у ўзбошимчалик билан даволаш оқибатлари ҳам. - Вирусли гепатит ўткир юқумли касаллик бўлиб, жигар ҳужайраларининг зарарланиши билан боғлиқ. Унинг А, В, С, Д, Е ҳамда Г турлари мавжуд. Асосан А ва Е вирусли гепатитларда вируслар бемор ахлати орқали ташқарига чиқади. Шунинг учун ахлат, сув, озиқ-овқат маҳсулотлари, бемор фойдаланган буюм ва нарсалар жуда хавфлидир. Яширин даври 35-45 кунни ташкил этиши касалланган боланинг атрофидаги болаларга юқтириш хавфи бошқа хасталикларга қараганда кучлироқ, - дейди мутахассис. Ўтган ўн йил мобайнида бу касалликка чалинган беморлар сони аввалги йилларга қараганда икки баробар камайган. Лекин болалар ўртасида касалланиш даражаси юқорилигича қолаётгани ташвишланарли. Мактаб ўқувчилари энди қишни касалликларга чалинмай ўтказишлари табиий. Сабаби болаларнинг хасталиклар бўйича саволларига Ҳамидулло Шералиев илмий асосланган ҳолда болалар тушунадиган тарзда тушунчалар берди. Одамлардаги салбий иллатларга қарши ғоявий иммунитет ҳосил қила олди ҳам. Туман ҳокимининг ҳар жума "Санитария куни"ни ўтказиш бўйича чиқарган фармойиши асосида бундай тадбирлар барча муассасаларда ташкилланяпти. «Мингбулоқ» мухбири.