ҲАР БИР МУРОЖААТ – ЭЪТИБОРДА

Туман молия бўлимида кенгайтирилган таркибдаги йиғилиш ўтказдик. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида"ги 341-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисидаги Низом талабларига риоя этилиши ҳамда туман молия бўлимида мурожаатлар билан ишлашни янада кучайтириш тартиби тўғрисида"ги масала кўриб чиқилди. Мазкур масала бўйича вилоят молия бош бош¬қармаси Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни мувофиқлаштириш ва назорати бўйича инспектори А.Холмирзаев ахборот берди. Нотиқнинг қайд этишича, мурожаатлар ижроси таъминлангандан сўнг давлат органини ёки ташкилотининг расмий веб-сайти орқали ёҳуд давлат органининг, ташкилотларнинг расмий почта манзилига келиб тушган мурожаатлар тарзида қайд этилиши ва Низомда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши керак. Ташкилотнинг "Ишонч телефони"га келиб тушган мурожаатлар оғзаки сифатида қайд этилиши, рўйхатга олиниши, кўриб чиқилиши ҳамда ижроси сифатли таъминланиши зарур. Айни пайтда Низомдаги ариза, таклиф, шикоят, аноним мурожаат, мурожаатнинг дубликати, такрорий мурожаат, электрон мурожаат, оммавий қабул, видео-конференц-алоқа, давлат иштирокидаги ташкилот каби атамалар ҳақида тушунчалар берилди. Айтилдики, мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрий амалга оширилади. Ҳеч ким бирон-бир мурожаатни ҳимоя қилишга ёхуд унга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмас. Мурожаат этиш ҳуқуқининг амалга оширилиши бошқа жисмоний ва юридик шахс¬ларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини, шунингдек, жамият ва давлат манфаатларини бузмаслиги керак. Қонунга мувофиқ, хорижий давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, фуқаролиги бўлмаган шахс¬лар Ўзбекистон Республикаси давлат органларига, ташкилотларига ва уларнинг мансабдор шахсларига ушбу қонунга мувофиқ мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Кун тартибида кўрилган масала бўйича музокаралар ва савол-жавоблар бўлди. Ана шулар асосида тегишли қарор қабул қилинди. Зафаржон ЖЎРАБОЕВ, туман молия бўлими мудири.