ЙИГИТ БОРКИ, ХАВФУ ХАТАР ЙЎҚ

Мактабимизда "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан ўтказилган "Ватанпарварлик ойлиги" доирасида муайян ишлар қилинди.

Фаолият юритиб келаётган собиқ байналминалчи ўқитувчиларимиз И. Қодиров, Ю. Исоқов, Н. Аҳмаджоновлар ўтказилган очиқ соатларда қатнашдилар. Улар хизмат давридаги бўлиб ўтган кечинмаларини ўқувчилар билан ўртоқлашишди.

Мактабимиз собиқ ўқувчиларидан Фарғонадаги "Темурбеклар" мактаби битирувчилари Ҳусанбой Жамолдинов ва Нурулло Йўлдошалиевлар билан ўқувчиларимиз учрашуви ташкил этилди. Улар ўғил-қизларимизни қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Яна бир тадбирда мактабимизни тамомлаб, ҳозирда ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган капитан Равшанбек Маҳкамов, майор Баҳромжон Зайниддинов, сержант Давронбек Аҳматалиев, сержант Абдураҳмон Раҳмоновларни Ватанимиз сарҳадларини қўриқлашдаги матонатли хизматлари ҳақида ўқувчиларга маълумотлар беришди. Ўқувчиларни акаларидек жасур, мард, ватанпарвар бўлишга ундашди. Ватанпарвар ўғлонларимиздан таълим берган устозлари мамнунликларини айтишди.

Ватанпарварлик она юртини севиш, улуғлаш, уни ҳимоя қилиш ҳисси билан яшаш шу йўлдаги фидокорликдир. Фидойилик ўзининг бор куч-ғайрати,  одил ҳаракатини эзгу ва буюк мақсадлар йўлида тўла сафарбар этиш демакдир.

Барча синфларда жасорат дарслари, синф ўқувчилари ўртасида деворий газеталар танлови, 11-синфлар ўртасида "Ким юртига содиқ бўлса, мендирман ўша" мавзусида беллашув бўлиб ўтди.

Ойликдан кўзланган мақсадга эришдик.

Муножат ОТАМИРЗАЕВА,

Маҳбуба МАЗИЯЕВА,

Зулфия ҲАКИМОВА,

10-мактаб ўқитувчилари.