РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИДА ҒОЛИБЛИК

Муҳтарам Президентимиз Ш. М. Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда китоб ва китобхонликка катта эътибор қаратилаётганлиги бизни беҳад мамнун этмоқда. Кутубхоначилар ўқитувчилар билан узвий ҳамкорликда ёш китобхонлар сафини муттасил равишда кенгайтириш амалий чораларини кўряпмиз. Илм масканимизда бу борада ўқувчиларимиз билан турли мавзуларда маънавий-маърифий тадбирлар ташкиллаётганимиз бесамар кетмаяпти.

 

Фикримиз исботини Халқ таълими вазирлиги ташкиллаган "Мен севган адабий қаҳрамон" мавзусидаги иншолар кўрик-танловининг республика босқичи якунлари мисолида яққол кўришимиз мумкин.

Шу нарса эътиборлики, унда бизнинг ДИМИ ўқувчиларидан 2 нафари қатнашиб, ғолибликка эришди. 10-синфдан Зарнигор Шералиева 1-даражали диплом билан тақдирланган бўлса, 9-синф ўқувчиси Дилобар Турғунбоева 2-даражали дипломга лойиқ топилди. Вазирликнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотландилар.

Мен ҳам эътиборсиз қолмадим. Туманимиз ҳокими томонидан муносиб тақдирланганлигим руҳиятимни янада кўтариб юборди. Келгусида китобхонликни кенг тарғиб этиш, ёш китобсеварлар билан ишлаш маданиятини тағин ҳам ошириш ҳаракатидаман.

Гулсора БОЙБОБОЕВА,

13-ДИМИ кутубхоначиси.