А Х Б О Р О Т ТУМАН ҲОКИМИ ЁШЛАР ҲУЗУРИДА

Президентимиз Ш. М. Мирзиёевнинг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувват­лаш тўғрисида»ги ҳамда «Yoshlar - Kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида»ги Фармонлари ижроси доирасида туманимизда ҳам кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда. Айни пайтда ёшларимизни қийнаётган ёки қизиқтираётган, ўйлантираётган масалалар ҳам йўқ эмас.

 

Туман ҳокими Т. Рапиковнинг минг­булоқлик ёшлар вакиллари билан учрашувида ана шулар ҳақида гап борди. Қизғин савол-жавобларга бой бўлган тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

ПЕНСИОНЕРЛАРГА КАТТА ЭЪТИБОР

2019 йилдан янги нодавлат-нотижорат ташкилоти -  Ўзбекис­тон Республикаси Пенсионерлар уюшмаси фаолият бошлади.

Мингбулоқлик пенсионерлар вакиллари иштирокидаги яқинда ўтказилган таъсис йиғилишида уюшманинг туман кенгаши тузилди. Кенгаш таркиби (раислигига Раънохон Ҳолиқова) тасдиқланди.

Тадбирда вилоят кенгаши вакили Фотима Холбоева, туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Санобар Абдураҳмонова қатнашдилар.

 

8 НАФАР НАМУНАЛИ ПАТРОНАЖ ҲАМШИРА

Туманда 156 нафар патронаж ҳамшира фаолият юритмоқда.

«Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган профилактик тадбирларни олиб боришда патронаж ҳамшираларининг роли» мавзуида ўтказилган семинарда энг намунали иш олиб бораётган 8 нафар ҳамшира ўзлари хизмат  қилаётган ҳудуд ва тиббиёт маскани хусусида беллашдилар. Тезкор савол-жавоблар чоғида уларнинг тиббиётга оид билим ва амалий кўникмалари синовдан ўтди.

Энг тажрибали ҳамширалар муносиб тақдирланишди.

СИЗ ҲАРБИЙ

БЎЛМОҚЧИМИСИЗ?

Мамлакатимизнинг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш, тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлаш, Мудофаа қобилиятини, Қуролли Кучлари жанговар салоҳиятини ошириш лозим.

Бунда ҳарбий олийгоҳ, билим юрти ва лицейларга энг салоҳиятли ёшларимизни ўқишга жалб этиб, хизматга тайёрлаш давр талабидир. Ҳарбийликка иштиёқманд ва ҳарбий ўқув юртларида ўқиш истагида бўлган ёшларимиз эса туман Мудофаа бўлимига мурожаат этишлари зарур.

Жомашўй мелиорация қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи битирувчи йигитлари билан ўтказилган тадбирда ана шулар ҳақида гап борди.

Нур ЗИЁД,

журналист.