БОЛАЛАР МЕҲР ОҒУШИДА

Қўшқишлоқда 39-ихтисослаштирилган кўп тармоқли давлат мактабгача таълим муассасаси бор. Бино икки қаватли. 1989 йилдан буён "Гулдаста" номи билан фаолият юритиб келмоқда. 60 нафар тарбияланувчи 6 та гуруҳдаги тарбиячиларнинг меҳр оғушида.

Муассасада кичкинтойларнинг қобилиятларига кўра турли хил тўгараклар ташкил этилган. Кўп йиллар шу муассасада фаолият кўрсатиб келаётган тажрибали устоз тарбиячилардан Турсуной Шукурова, Одина Тожибоевалар "Қўғирчоқ театри"ни ташкил этишган. Ёш педагоглардан Гулноза Пўлатова мусиқа, Маҳфуза Жўрабоева эса "Соғломжон" тўгарагини моҳирлик ва зўр иштиёқ билан бошқаришмоқда.

Маҳаррам Сирожиддинова, Дилноза Исломова, Наврўза Кенжаевалар тиришқоқ дифектолог-педагоглардир. Ҳамшира Назокат Дарвишева бурчини сидқидилдан адо этиб келмоқда.

Муассаса мудираси Машҳура Собирова ҳамкасблари билан бамаслаҳат иш юритиб, кичкинтойларни давр талаблари даражасида камол топтириш, ходимларнинг касб маҳоратларини муттасил равишда ошириш амалий чораларини кўраяпти.

Дилшода ДЕҲҚОНОВА,

«Мингбулоқ»нинг жамоатчи мухбири.