САЙЛОВЛАР БЎСАҒАСИДАМИЗ ЮРТИМИЗДА ИККИ МУҲИМ СИЁСИЙ КАМПАНИЯ - МАҲАЛЛА ОҚСОҚОЛЛАРИ ҲАМДА ДЕПУТАТЛАРИМИЗНИ САЙЛАНАДИГАН КУНЛАР ЯҚИНЛАШМОҚДА

2019 йил бошидан буён деярли ҳар куни мамлакатимизда оламшумул тарихий воқеалар рўй беряптики, булар муҳтарам Президентимиз Ш. М. Мирзиёев раҳнамолигида олиб борилаётган туб ислоҳотлар натижасидир. Уларнинг замирида халқимиз тинч-тотувлиги, сиҳат-саломатлиги, умрини узайтириш, дастурхонлари тўкинлиги-ю ёш авлод камолотини кўришдек мақсадлар мужассам.

 

Йилимизнинг муҳим аҳамиятга молик яна иккита воқеаси бор. Улардан бири маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловидир. Муқаддам раис 2,5 йил муддатга сайланган. Қонунга киритилган ўзгаришларга асосан бу муддат 3 йил этиб белгиланди. Сайлов эса 5 майдан бошланиши керак.

Юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби туманимизда бу муҳим сиёсий кампанияга тайёргарлик ишлари белгиланган тадбирлар режасига мувофиқ олиб борилмоқда. Бутун диққат-эътибор сайловни муқобиллик асосида сайловчиларнинг очиқ овоз беришлари йўли билан амалдаги қонунлар даражасида ўтказишга қаратилмоқда.

Туман ҳокимлигининг мажлислар залида кенг таркибдаги фаоллар иштирокида ташкилланган йиғилиш ана шу масалага бағишланди. Мавзу доирасида маъруза, музокара ва савол-жавоблар бўлди.

Сайловга дахлдор кишилар иштирокидаги мажлисимизда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О. Қодиров сўзга чиқди.

Дарвоқе, олдинда ундан сўнг яна бир муҳим тадбир - депутатлар сайлови турибди. Уни ҳам амалдаги қонунларга мувофиқ ўтишини таъминлаш учун ҳозирданоқ пухта тайёргарлик кўришимиз зарур.

Абдуманноб АБДУҚОДИРОВ,

туман Кенгаши депутати, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси раиси.