ҲАМКАСБИМИЗ ҒОЛИБ Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасида «Давлат ёнғин назоратининг энг яхши инспектори» кўрик-танлови ўтказилди.

Вилоятимиз Ички ишлар бошқармаси (ИИБ) ЁХБ томонидан тақдим этилган ҳужжатлар кўрик-танлов низоми бандларига жавоб бериши маълум бўлди.

Иккинчи босқичда ходимлар томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларни тўлиқ ва сифатли бажариш ҳамда тест синови якунида ҳам наманганликлар фаолияти юқори баҳоланди. Барча йўналишлардаги беллашувларда ўзларининг малакали мутахасис эканликларини кўрсатдилар.

туманимиз Ёнғин хавфсизлиги бўлими катта инспектори, сержант Шукурулло Омонуллаев кўрик-танлов якунларига кўра, Республика бўйича “Давлат ёнғин назоратининг энг яхши инспектори” деб топилди.

Ҳамкасбимизни кўрик-танловнинг республика босқичи ғолиби бўлганлиги билан самимий қутлаб, келгуси фаолиятида ҳам муваффақиятлар тилаймиз.

Аброр НАЗАРОВ,

туман ЁХБ инспектори, сержант.