ЖОМАШЎЙДА «ТАШАББУС» ТАНЛОВИ

Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиб келинаётган "Ташаббус" кўрик-танловининг 2019 йил туман босқичи ғолиблари аниқланди.

 

"Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори" йўналиши бўйича Мукаррам Босаралиева ("Исмигул Бегойим" хусусий корхонаси), "Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори" йўналиши бўйича Ҳилола Хатамова ("Zarina Fashion" МЧЖ), "Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори" йўналиши бўйича Дилрабо Ҳакимжонова ("Ҳакимжонова Дилрабо" ЯТТ), "Йилнинг энг яхши фермери" йўналиши бўйича Улуғбек Гаппоров ("Мингбулоқ парранда" фермер хўжалиги), "Йилнинг энг яхши ҳунарманди" йўналиши бўйича "Жўраева Раънохон" ЯТТ биринчи ўринни эгаллаб, "Ташаббус - 2019"нинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Шунингдек, "Энг яхши тадбиркор аёл", "Энг яхши инновацион лойиҳа", "Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор", "Энг яхши оилавий бизнес соҳиби", "Энг масъулиятли ижтимоий шерик", "Йилнинг энг яхши маҳсулоти" номинацияси бўйича ғолиблар ҳам муносиб тақдирланишди.

Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Азамат Турғунов, туман ҳокими ўринбосари Санобар Абдураҳмонова ғолибларга мукофотларни топшириб, эзгу истакларини билдирдилар.

Шоҳсанам ИСМОИЛОВА,

жамоатчи мухбир.