БОЗОРДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ КЎП ЛЕКИН УЛАР ТАЛАБ ЭТИЛАДИГАН ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ҚОИДАЛАРИГА ЖАВОБ БЕРАДИМИ?

Ўлкамизга ёз мавсуми келиб, мева-чева ва сабзавотлар пишиб етилмоқда. Бозор расталарига кириб, уларга боқсангиз, ноз-неъматлардан баҳри дилингиз яйрайди. Аҳоли эҳтиёжи учун бозорларга олиб келинган бундай маҳсулотлар қандай турда бўлишидан қатъий назар, белгиланган тартибда ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказилиши шарт. Одамларнинг истеъмоли учун ишлатиладиган барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигига катта эътибор берилмоқда. Шу мақсадда Республика давлат Ветеринария қўмитаси томонидан фармойиш ва қарорлар қабул қилинган.

Ҳурматли сотувчи ва харидорлар! Бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш ва сотиб олишда маҳсулотлар сифати тўғрисидаги сертификат хулосасига эътибор беришни унутманг. Ветеринария-санитария экспертизасидан ўтган маҳсулотнигина сотиш ёки харид қилишингизни сўраймиз.

Жомашўй деҳқон бозорида жойлашган лабараториямиз замонавий асбоб-анжомлар билан таъминланган. Унда етарли тажриба ва малакага эга мутахассислар иш олиб бормоқда. Маҳсулот сифатига шубҳа бўлса, ветеринария-санитария лабараториямизга мурожаат қилишингиз зарур. Бу билан ўзингиз ва яқинларингизни турли кўнгилсизликлардан асраган бўласиз.

Султонали ЖЎРАЕВ,

туман ХКТ ва ООМХ давлат маркази директори.

Ҳусанбой МУСТАФАҚУЛОВ,

ВСЭЛ бўлими мудири.