ҒАЛЛАКОРЛАРНИНГ УЛКАН ҒАЛАБАСИ

Туманимиз ғаллакорлари Президентимиз Ш. М. Мирзиёевнинг агросаноат тизимига кўрсатаётган беқиёс эътибору имтиёзлари ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан туманимизга берилаётган бемисл амалий ёрдамларни чуқур ҳис этган ҳолда ишни тизимли равишда ташкилладилар. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 ноябрдаги 959 ва 2019 йил 26 апрлелдаги 357-сонли қарорлари, 2019 йил 18 майдаги 366-ф-сонли фармойиши ижроси доимий эътиборимизда бўлди.

 

Натижада мўл ҳосил етиштирдик. Ўрим-йиғим ишлари конвейер усулида олиб борилди. Мавжуд техника ва ишчи кучларидан самарали фойдаланганимиз туфайли 22 июнь куни давлатга ғалла сотиш бўйича контрактация шартномасини уддаладик. Давлатга 24 минг 200 тонна ўрнига 26 минг 620 тонна ғалла сотилди. Ҳосилдорлик 50,3 центнерга етди.

"Пирматов Нурмамат" фермер хўжалиги мавжуд 66 гектар ердан ўртача 62,6 центнердан, жами 413 тонна ғалла олди. "Абдуғоффор Тошбоев" фермер хўжалиги эса 41,8 гектар ер ҳосилдорлигини 66,6 центнерга етказди. "Шерзод Ғуломович", "Сайдали ҳожи", "Шоҳжахон Нафосат", "Илҳомжон Эшондадаев", "Мингбулоқ юксалиши", "Иқболи истиқболи порлоқ", "Ихтиёр Лола Ойбек", "Лочинбек Жўрабоевич", "Муҳаммад Сардор", "Сирдарё", "Акбарова Муҳаррам", "Зарбулоқ ДФХ", "Абдуллаев Солижон", "Соҳибқирон", "Хўжамов Мамасодиқ", "Баҳодир Абдусалом ўғли", "Абдулла Каримов", "Дилдора Тўл­қинжон" сингари фермер хўжаликларимиз ҳар гектар ердан 62-75 центнердан хирмон кўтардилар.

Эришилган муваффақиятимизда вилоят ҳокимлиги, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассислари, хизмат кўрсатиш ташкилотлари, туманимиздаги сектор раҳбарлари ҳамда агросаноат тизимининг ҳиссаси салмоқлидир. Шунингдек, кўп йиллик иш тажрибаси ва малакасига эга бўлган нуронийлардан иборат гуруҳ ҳам қимматли тавсия, маслаҳатлари билан хирмонимиз баракали бўлишига муносиб улуш қўшдилар.

Имкониятларимизни чамалаб кўриб, давлатга яна 1000 тонна дон сотишга аҳд қилдик.

Айни пайтда ғалладан бўшаган ерларни пешма-пеш ҳайдаб, такрорий экинлар экиш ҳамда ғўза парваришини янада кучайтириш амалий чоралари кўрилмоқда. 2019 йилни барча соҳаларда юқори натижаларга эришган ҳолда якунлаш, Мингбулоқни энг намунали туманга айлантириш учун бутун куч ва имкониятларимизни ишга солаверамиз.

Нуршод ХУДОЙБЕРДИЕВ,

туман ҳокими вазифасини бажарувчи.