АҲОЛИ РЎЙХАТГА ОЛИНАДИ

Президентимиз Фармони билан 2022 йилда Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш концепцияси тасдиқланди.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда аҳоли рўйхатга олинмаган. Охирги бор 1989 йили, деярли ўттиз йил олдин ўтказилган эди.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ишончли ахборот ва унинг фаровонлиги, узоқ муддатли башоратлар ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бў­йича давлат дастурлари, янги иш ўринлари яратиш ва аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, миллий барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичларини шакллантириш, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш учун энг муҳим асосдир.

 

Бу тадбир аҳолининг аниқ сонини, индивидуал рўйхатга олишини ва жинси, ёши, турмуш даражаси, таълим даражаси, ҳаёти, бандлиги, фуқаролиги ва бошқа демографик ва ижтимоий-иқтисодий хусусиятларига кўра батафсил тавсифини таъминлайди. Қолаверса, бу маълумотлар келгуси йилларда мамлакатда аҳоли сонини ва ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг асосий хусусиятларини башорат қилиш учун муҳим асосдир. Натижада узоқ муддатли бюджетни режалаштиришнинг негизини ҳам ташкил этади. Бошқача қилиб айтганда, рўйхатга олиш нафақат статистик натижалар, балки иқтисодий ва ижтимоий башоратлаш асосидир.

Аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари Ҳукумат учун таълим ёки соғлиқни сақлаш тизими, иш билан таъминлаш тизимини режалаштириш, электр энергиясини тақсимлаш, транспорт инфратузилмасини тўғри ривожлантириш, уй-жой қурилишини режалаштириш каби масалаларда ишончли қарорлар қабул қилишда муҳим аҳамиятга эга.

Зоҳиджон АҲМАДЖОНОВ,

туман статистика бўлими

бош мутахассиси.