СОЛИҚ ТИЗИМИДА ЎЗГАРИШЛАР

Солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари бў­йича қабул қилинган қонун ҳужжатларига мувофиқ, иш ҳақи фондига солиқ юкининг камайтирилганлиги боис, 2019 йил 1 апрелига қадар ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондини ихтиёрий равишда ҳисоботларда расмийлаштирган тақдирда аввалги даврлар учун қўшимча солиқлар ҳисоблашдан озод қилинган.

Азиз фуқаролар! Пенсия ёшига етгач, кўпроқ нафақа олишни хоҳлайсизми? Бугун иш жойингиздан меҳнат ҳаққингизни амалдаги тартиб асосида оляпсизми? Нега, дейсизми? Бу Сиз учун жуда муҳим! Агар "конверт" усулида ойлик олаётган бўлсангиз, бунга асло рози бўлманг! Унутманг! Эртанги нафақангиз - бугун тўлаётган солиқларингизга боғлиқ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан 2019 йил 1 январдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш режимига киритилган ўзгаришларга мувофиқ, календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинди.

 

Туман ДСИ.