Наманган вилояти, Мингбулоқ тумани ҳокими Худойбердиев Нуршод Нурмаматовичнинг “Ҳар бир тадбиркорга – кўмакдош, елкадош ва мададкормиз” бош ғоя остида Мингбулоқ туманидаги барча тоифадаги тадбиркорларга МУРОЖААТИ Ҳурматли тадбиркорлар!

Мамлакатимизда аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини оширишда муҳим ўринга эга бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда уларнинг тизимли муаммоларини ҳал этиш мақсадида, охирги 3 йил мобайнида 50 дан ортиқ Президент Фармонлари ва қарорлари қабул қилинди.

 

Давлат раҳбарининг топшириқларига ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари тадбиркорлар муаммоларини тезкор бартараф этиш мақсадида “Ҳоким ва тадбиркор” учрашувлари ўтказиб келинмоқда. Мазкур учрашувларда ҳозирги кунга қадар 100 ортиқ тадбиркорларни мурожаатлари кўриб чиқилди.

Кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни, кластерлар ва қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар доирасида кўзда тутилган лойиҳаларга тижорат банклари томонидан 2019 йил 10 ойлиги давомида 73,1 млрд.сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 мартага ортди. Шундан ажратилган имтиёзли кредитлар миқдори 56,0 млрд.сўмни ташкил этди.

Бу каби амалга оширилаётган кўплаб ислоҳотлар ва амалий чоралар ўзининг ижобий натижасини беришни бошлади.

Саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишида янги қувватларни фойдаланишга топшириш натижасида 400 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Кичик бизнес туман саноат маҳсулоти ҳажмининг 30,9 фоизини, чакана савдо айланмасини 98,2 фоизини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг
98,6 фоизини ташкил этмоқда.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари томонидан 6,1 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди. 

2019 йил 9 ойи давомида  саноат корхоналари томонидан
100,1 млрд.сўмлик (102,6%) саноат маҳсулотлари ҳамда 34,0 млрд.сўмлик (102,2%) халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли Фармонига асосан туманда бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектлар, илгари хусусийлаштирилган объектлар, ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бўш турган бино ва иншоотлар, ер майдонлари хатловдан ўтказилди.

Бугунги кунда туманда мулкчилик шаклидан қатъий назар 112 та фойдаланилмай бўш турган майдонига эга корхона ва объектлар аниқланиб, таҳлил этилганда 16 та давлат мулки, 18 та аввал хусусийлаштирилган объектлар, 10 та собиқ жамоа ва ширкатдан олинган мулклар, 62 та мулкдорлар томонидан қурилган, 6 та эгасиз объектлар эканлиги қайд этилди.

 Ҳозирги кунга қадар объектларнинг эгаларига бино ва ер майдонларини ишга тушириш бўйича инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқиб   тақдим этилиши лозимлиги тўғрисида огоҳлантириш хатлари (хабарнома) юборилди. Жами 80 тасига умумий қиймати 24,8 млрд. сўмга тенг бўлган, 335 та янги иш ўринларини барпо этишни кўзда тутувчи инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилди ва тармоқ жадваллари тасдиқланди. Шундан фойдаланишга топширилган лойиҳалар қиймати 4 млрд 743, 5 млн. сўмга тенг бўлган 32 та лойиҳа ишга туширилиб, 86 та янги иш ўринлари барпо этилди.

Ҳурматли тадбиркорлар !

Куни кеча Юртбошимиз томонидан кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида жойларда тадбиркорликни янада ривожлантириш, тадбиркорларга кўмакдош ва елкадош бўлиш, тадбиркорларни қийнаётган муаммоларини хал этиш бўйича бир қатор вазифа ва топшириқларни белгилаб бердилар.

Муҳтарам Юртбошимиз “Бундан буён тараққиёт ва фаровонликка фақатгина тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкин” – деган фикрни барча бирдек англаб олиши зарур деб ҳисоблайман деб таъкидлаб ўтдилар.

Шундан келиб чиқиб, Тадбиркорларнинг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш сифати ва тезкорлигини ошириш, улар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлаш, уларнинг қонуний талабларини амалий ва самарали рўёбга чиқариш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига реал ҳиссани кўпайтириш, аҳолининг иш билан бандлигини ошириш ва унинг моддий фаровонлигини ўстириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлади.

Президентимиз раҳбарликларида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси белгилаб берилди: Жумладан,

Биринчи: - Бош вазир қабулхоналарига келиб тушган барча мурожаатларни тахлил қилган ҳолда, тадбиркорларни қийнаётган тизимли муаммоларни ва уларни келтириб чиқарган асосий сабабларни аниқлаш:

“Тадбиркорларни қийнаётган иккита муҳим масала бор: ер ажратиш ва кредит бериш. Бундан буён ҳақиқий тадбиркор бўлиш истагида юрганларга ер ажратиш очиқ-ошкора равишда, барча учун тенг шароитлар яратган ҳолда, электрон аукцион орқали амалга оширилади.

Кредит бериш тизими хам соддалаштирилиб (вилоят, Республика банклари ваколатларини тумандаги банкларга бериш орқали), ортиқча қоғозбозлик ва сансоларчиликларга барҳам берилади”.

Иккинчи:- Туманда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни, кластерлар ва қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича  бир қатор дастурлар қабул қилинган бўлиб, ушбу дастурларда истиқболли, маҳаллий ҳамда хорижий корхоналар Жанубий Кореянинг Ханури компанияси, Туркия давлатининг “Altintoprak Pamuk Tekstil Tarim Nakliyat Sanayi Ve Tiçaret Limited Sirketi” копманияси, Жанубий Корея "Yeollin Engineering Co.,Ltd" каби хорижий инвестиция маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар мавжуд.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёенинг 2019 йил 28 февраль-1 март кунлари Наманган вилоятига ташрифлари давомида хамда ташриф якуни билан ўтказилган кенгайтирилган йиғилиш баёни (5394-хх-сонли) билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда туманда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари манзилли дастурига асосан 2019-2020 йилларда туманда Саноат, Хизмат, Қишлоқ хўжалиги соҳаларида жами 108 та умумий қиймати 663,1 млрд. сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган, хозирги кунга қадар жами 81 та умумий қиймати 48,6 млрд. сўмлик лойиҳалар фойдаланишга топширлиган бўлиб қолган лойиҳалар босқичма-босқич тасдиқланган тармоқ жадваллари асосида амалга ошириб келинмоқда.

Шунингдек, хозирги кунда кўриб чиқилаётган 2020-2022 йилларда амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳаларни манзилли дастурига асосан 79 та умумий қиймати 614.6 млрд. сўмлик лойиҳаларни амалга оширилиши таклифи берилган бўлиб, мазкур дастурга бугунги кунда хам қўшимчалар киритилиб, янги, истиқболли  лойиҳалар киритилмоқда.

Ушбу лойиҳаларни тумандаги тадбиркорлар, ишбилармонлар билан, яъни Сизлар билан  биргаликда амалга оширамиз ҳамда ушбу лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш натижасида туманимиздаги кўплаб ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаб, туманимиз аҳолисини турмуш фаровонлигини оширилишига эришамиз. 

Учинчи:- тадбиркорликка кўмак берувчи масъул идоралар ва уларнинг вазифалари, бунда худуддаги барча раҳбарлар тадбиркорга хизмат қилиши кераклиги. Бунда, ҳар бир идоранинг кун тартибида устувор масала – тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг дардини эшитиш ва муаммоларини ҳал қилиш бўлмоғи лозим.

Бу борада Сиз тадбиркорлар ва ишбилармонларга фаолиятингизни йўлга қўйишингизда тумандаги барча тоифадаги идора ва ташкилотлар хизмат қилиши, барча тоифадаги раҳбарлар Сизларнинг дардингизни эшитишлари ва Сизлар билан бевосита мулоқот қилишлари ҳамда муаммоларингизни ҳал этилишида камарбаста бўлиб, хизмат қилишларини маълум қиламан.    

“Бундан буён тадбиркорлар жамиятда энг асосий етакчи кучга айланиб, барча маҳаллий давлат идоралари баҳо бериш ҳамда уларнинг фаолияти, энг аввало, тадбиркорларнинг манфаатларига хизмат қилиши устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатадилар”.

Тўртинчи:- Бизнинг туманимизнинг ҳусусияти, салоҳияти ва ихтисослашувидан келиб чиқиб, туманимиз ахолисини тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг бизнес ғояларини (биогаз технологиялари, интенсив балиқчилик, интенсив боғдорчилик, чорвачилик ва озуқа-ем ишлаб чиқариш соҳаларида) ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизимини яратишда Сизларнинг яқиндан амалий ёрдамингиз зарур бўлади. 

“Ҳар бир лойиҳа шахсий назоратимиз остида бўлади. Лойиҳани ишлаб чиқишдан то уни амалга оширишгача бўлган барча жараёнда бевосита кўмак бериш биринчи галдаги вазифамиздир.

Бир нарсани англашимиз керак: Сизнинг лойиҳангиз – туманимизнинг эртанги келажаги ва ахолимиз фаровонлигининг кафолатидир. Сиз туфайли туманда ишсизлик қисқаради, даромадлар ошади, оилаларимиз, аёлларимиз ва фарзандларимиз турмушидан миннатдор бўлиб, ўз юртида ҳаловат топади”.   

Бешинчи: - Туманимизда тадбиркорликнинг ривожланишига  ҳалақит қилаётган барча тўсиқ-ғовларни бартараф этиш ва туманда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг кафолатларини мужассам этган ишончли тизим яратиб, Сиз тадбиркорларга бу борада барча имкониятларни ишга солган ҳолда амалий ёрдам берамиз.

Бундан буён, туманда тадбиркорликка ортиқча аралашувларнинг олдини олиш, эндиликда давлат органлари билан муносабатлар текшириш эмас, тадбиркорликка фақат ва фақат ёрдамлашиш нуқтаи назаридан амалга оширилади.

ҳар бир тадбиркорнинг мулки даҳлсиз, ҳеч бир тадбиркордан турли сабабларни важ қилиб, унинг мулки тортиб олинмаслиги ёки бузилмаслиги кафолатланади. Бунда тадбиркорларнинг, мол-мулкига барча раҳбарлар томонидан “ўз шахсий томорқам” деган қарашга барҳам бериш, тадбиркорлар мол-мулки даҳлсизлигига тўлиқ ва виждонан риоя қилиш;

тадбиркорлар иштирокида турли мажлисбозликка чек қўйилиши, ҳокимлик ва турли идораларнинг вазифаларини тадбиркорларга юклаш ва уларни ҳомийликка мажбурлаш амалиётига бутунлай чек қўйилади.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Юқорида кўрсатиб ўтилган каби ҳамда Сизларни қийнаётган турли муаммолар юзасидан туман ҳокимлиги 1-қават (69-45-21-980, 93-497-88-86 телефонларига) шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш Мингбулоқ туман қабулхонаси (69-45-21-163, 93-404-75-34 телефонларига) мурожаат этишингиз мумкин.          

 

Мингбулоқ тумани ҳокими                                    Н.Худойбердиев