Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Ёшлар ўзлари яшайдиган қишлоқ йўлидаги муаммони кўтариб чиқишибди" номли видеолавҳага расмий муносабат

2020 йил 7 март куни ижтимоий тармоқларда Рахмонова Шоҳсанамнинг Мингбулоқ тумани Момохон-Жомашуй йўналишидаги йўл билан боғлиқ муаммо бўйича (https://t.me/dunyoi_kabir/2017) видеолавҳаси тарқалди.

Ушбу ҳолат туман ҳокими Н.Худойбердиевнинг шахсан назоратига олиниб, батафсил ўрганилди. Ўрганишлар давомида қуйидагилар маълум бўлди.

"Момохон-Жомашуй" йўналишидаги йўлнинг остидан "Янги Момохон" канали ўтган. Ушбу канални капитал таъмирлаш 2020 йилнинг бюджет дастурига киритилган бўлиб, ушбу йилда янги труба ўрнатилиши белгиланган. Капитал таъмирлашдан сўнг йўл четида ҳосил бўлган жарлиқ билан боғлиқ муаммолар ҳам бартараф этилади.

Туман ёшларига шуни маълум қиламизки, сизда қандайдир муаммо ва таклифлар бўлса, туман ҳокимининг ёшлар билан ташкил этган телеграм ижтимоий тармоғидаги "Ҳоким ва ёшлар" (https://t.me/Mingyoshhok) гуруҳига таклиф қиламиз.

Шу ўринда Мингбулоқ туман ҳокимлиги Раҳмонова Шоҳсанамга мазкур вазиятга эътиборли бўлганлиги учун миннатдорчилигини билдиради ва ижтимоий тармоқларда фаол бўлган блогер ва журналистлар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини маълум қилади.