Мингбулоқ тумани ҳокимининг МУРОЖААТИ

Ҳурматли мингбулоқликлар, қадрли ватандошлар!

Кеча Ватанимиз узра тарқалган коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши ва Ўзбекистонда бу касалликнинг қайд этилгани ҳукуматимиз томонидан эълон қилинди. Бу воқеа, албатта, юртдошларимизни ҳавотирга солиши табиий хол. Лекин ҳеч қандай ҳавотирга, бирон-бир ваҳимага ўрин йўқ.

Мамлакатимизда бевосита муҳтарам Юртбошимиз ва ҳукуматимиз томонидан коронавирусга қарши кураш чоралари кўрилган бўлиб, бу йўналишда ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Мингбулоқ заминида ҳам. Айниқса, озиқ-овқат ва дори воситаларининг нарх-наволарининг кескин ошишининг олдини олиш бўйича тегишли ташкилотларнинг масъул шахслари иштирокида туманда ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, бу бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтаман, туманимизда ҳаёт учун зарурий озиқ-овқат маҳсулотларининг етарли захираси яратилган. Шундай экан, ҳеч қандай вахима ва саросимага ўрин йўқ.

Нуршод Худойбердиев,
Мингбулоқ тумани ҳокими