Мингбулоқлик 5 нафар қиз грант асосида ўқишга қабул қилинди

Бугун юртимиздаги кўплаб хотин-қизлар ўз қувонч ва шодликларини намоён этмоқдалар.

Мамлакатимиз Президенти Фармони билан Наманган вилоятида 75 нафар хотин-қизлар олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосида 4 фоизли квота билан ўқишга қабул қилиндилар.

Хусусан, мингбулоқлик 5 нафар ана шундай талабалар грант асосида ўқишга кирганликлари уларнинг чексиз қувончига сабаб бўлди.

Куни кеча вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва Мингбулоқ туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан имтиёз эгалари муносиб тақдирланиб, уларга сертификат топширилди.

Президентимиз томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, имтиёзлар бериш, ижтимоий муҳофазалашга катта эътибор қаратилгани, энг муҳими, бу грантлар ҳақиқий ўз эгаларига берилгани, адолат мезонига тўлиқ риоя этилгани талабаларга шодлик улашди.