Дамкўлга янги трансформатор пункти ўрнатилди

Наманган вилояти Мингбулоқ тумани Дамкўл маҳалласида кучланиш пастлиги, оддий лед лампалар ҳам яхши ёритмаётганлиги бўйича "Наманган ҲЭТК" АЖга мурожаат келиб тушган.

Мурожаатга асосан маҳалла ҳудудига қуввати 160 кВА бўлган янги трансформатор пункти ўрнатилди. Бундан ташқари, эскирган ҳаво тармоқлари таъмирланди.