ҚЎМИТАГА ЯНГИ РАИС

Туман Хотин-қизлар қўмитаси бошқарув кенгашининг навбатдан таш­қари йиғилиши бўлиб ўтди. Уни вилоят ва туман Кенгашлари депутати, 43-мактаб директори М. Маҳкамова очди ва олиб борди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Ирода Қўчқарова вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига ишга ўтгани муносабати билан вазифасидан озод этилди.

Туман Хотин-қизлар қўмитаси раислигига ҳозиргача Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Санобар Абдураҳмонова номзоди кўрсатилди.

Сўзга чиққан «Нуроний» хайрия жамоат фонди туман бўлими раиси М. Саидмуродова, туман ФҲДЁ бўлими мудираси О. Абдуллаева, 17-мактаб директори С. Исмадиёровалар И. Қўчқарованинг янги лавозимидаги фаолиятига омадлар тилаб, С. Абдураҳмоновани муносиб номзод сифатида қўллаб-қувватладилар.

Йиғилишда туман ҳокими, вилоят Кенгаши депутати Т. Рапиков туман хотин-қиз фаоллари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида якунловчи нутқ сўзлади.