Бино ва иншоотлардан самарали фойдаланинг!

        Аввал хусусийлаштирилган, бугунги кунда бўш турган объектларни ишга тушириш, аниқ чора-тадбирларни белгилаган ҳолда лойиҳаларни амалга оширилишини тезлаштириш ва рағбатлантириш, натижада қўшимча ишлаб чиқариш ва иш ўринларини яратиш ҳамда фуқароларнинг турмаш даражасини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.02.2017 йилдаги ПҚ-2796-сонли ва 19.02.2018 йилдаги ПҚ-3541-сонли қарорлари қабул қилинган.

      Мингбулоқ туман прокуратурасининг 21.07.2018 йилда қўшма Фармойиши қабул қилиниб, туманда бўш турган фойдаланилмаётган ёки самарасиз ишлаётган объектларнинг ишлаб чиқариш майдонлари ва ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказиш бўйича туман штаби тузилган. 

    Штаб томонидан бугунги кунда туманда 104 та бўш турган объектлар аниқланиб, умумий майдони 34,68 гектар, шундан 30437,34 кв.метр бино-иншоотлар эгаллаган майдонларни ташкил этади. (рўйхати)

        Аниқланган 104 та бўш турган объектларнинг 86 таси нодавлат, 16 таси давлат ва 2 таси бўш ер майдонларини ташкил этади.

      Аниқланган 104 та бўш турган объектлар бўйича мулкдорлар билан қарор талабларига биноан инвестиция лойиҳасини мулкдор (бошқа ташаббус кўрсатувчилар) томонидан тақдим этилмаганлиги ёки амалга оширилмаганлиги учун Идоралараро комиссия хулосаси чиқарилгандан сўнг, кейинги ойдан бошлаб:

     юридик шахслар — қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг соддалаштирилган солиққа тортиш тартибини қўллаётган мулкдорлари умум ўрнатилган тартибдаги солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлашга ўтишлиги;

      юридик ва жисмоний шахслар — мулкдорлар ўзларига тегишли қурилиши тугалланмаган объектлар ҳамда фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари учун мулк ва ер солиқларини икки баравар миқдорда, 6 ой ўтгандан кейин — беш баравар, 12 ой ўтгандан кейин ва кейинчалик — ўн баравар миқдорда тўлашлиги;

       фойдаланилмаётган ҳамда мақсадга номувофиқ фойдаланилаётган ер участкалари ҳокимликлар томонидан олиб қўйилиши, бўшаётган ер участкалари заҳира ерлар тоифасига ўтказилиши тушунтирилди ҳамда объектларни ишлатилиши бўйича мулк эгаларига огоҳлантириш хатлари берилди.

      06.08.2018 йил кунига қадар 27 та лойиҳалар олиниб, мазкур лойиҳаларга асосан 2,15 млрд сўм инвестиция ҳамда 63 та янги иш ўринларини йил якунига қадар ташкил этилиши белгиланди ва қўшимча лойиҳалар олинмоқда.