ГУЛБОҒДА ТЎЙХОНА
Алами қишлоғилик Соибжон Исмоилов тўй қилди. Келин олди. Меҳмонлар ҳавас қиларли даражада ўтди тўй. Ошиқча югур-югур, оворагарчиликлар ҳам йўқ.
Бунинг сабаби Гулбоғ қишлоғида тўй ва маросимлар мажмуаси очилган, 6 та янги иш ўрни ҳам яратилгани эди. Тадбиркор Ботирали Мамажонов эндиликда ҳамқишлоқларининг олқишу дуоларини олмоқда. Тўйхонада буюртмачилар учун барча шарт-шароитлар бор. Бошқа турли хил тантанали маросимлар ҳам ўтказиляпти.
- Илгари ҳам тўй қилганмиз, - дейди Соибжон Исмоилов. - Уйда қанча оворагарчиликлар бўлган. Бу гал оиламиз аъзоларига меҳмон кутиш ва кузатишдан бошқа юмуш қолмади ҳисоб.
Дарвоқе, бугун туманимизда бундай мажмуалар сони 5 тага етди.
Бердиқул МАҲМУДОВ,
жамоатчи мухбир.