Туристик зоналар хамда маданий мерослар

Мингбулоқ туманидаги  мавжуд археологик ёдгорликлар

Архитектура  ёдгорлиги.

               “Топтиқ азиз” зиёратгохи“Қолғандарё” масжиди, Момохон     қишлоқ фуқаролар йиғини Қолғондарё қишлоғида жойлашган.                                                            

                                        Археологик ёдгорликлар:                   

                 - “Гуртепа” кўхна қабристони.Гуртепа қишлоғи

                 -“Мулкобод-1”қабристони.Мулкобод қишлоғи

                 -“Мулкобод тепа-2” Мулкобод қишлоғи

                 -“Баландгуртепа ” Гуртепа қишлоғи

                 -“Юмалоқтепа” Меҳнатобод ҚФЙ Қайрағочовул  қишлоғи

                            “Топтиқ азиз” қабристони тўғрисида Маълумот

         “Топтиқ азиз” зиёратгохи“ Қолғандарё”масжиди Момохон қишлоғида жойлашган бўлиб, 1900-йилда ташкил топган. Масжид имом хатиби-Умрзоқов Мирзохид Хасанбоевич. Хозирги кунда эски “Қолғандарё” масжиди бузилиб янги  масжид янги лойиха асосида 2017-йил март ойидан бошлаб хомийлик асосида ахоли томонидан хамда масжид маъмурияти томонидан қурилиши бошлаб юборилган. 2018-йил 23-январ холатига масжид биносини тўлиқ қурилган бўлиб фақат ички қисмининг ярми битказилмаган лекин пардозлаш таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Том қисми шифер билан тўла ёпилган. Лойиха асосида яна қуйидаги бинолар қурилиши режалаштирилган аммо хали бошланмаган.                                                                         

                -Қоровулхона -Тахоратхона-Кутубхона -Мажлислар зали 

                -Зиёратчилар учун ошхона ва хожатхона қуриш,бинониг икки ён томонига гумбазлар қуриш режалаштирилган лекин хали иш бошланмаган,кунлар исиши билан қурилиш ишлари бошланади.

“Баланд Гуртепа” қабристони тўғрисида

Маълумот

         Мингбулоқ тумани Гуртепа қишлоқ фуқаролар йиғини, Баланд Гуртепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган, қабристон 1875 йилда ташкил топган бўлиб, ер майдон хажми 11 гектарни ташкил этади. Қабристон атрофи  девор билан ўралмаган. Қабристонга ушбу маҳалладан Жинаитов Олимжон Абдусаломович  масъул этиб бириктирилган. Ободонлаштиришни ташкил этиш,қозон қайнатиш учун шароитлар яратиш,тахоратхона билан хожатхонани алохида қуриш,қабрларни зиёрат қилиш учун йўлаклар қуриш лозим.Хозирда хамом қуриш ишлари кетмоқда якунланмаган.