МАҚОМГА МАФТУНМАН

Туманимизда ўтказилган маънавий-маърифий, оммавий тадбирларда Алижон Мамадалиев, Шавкат Бекбоев, Абдумутал Ашуров каби устоз санъаткорлар ижросидаги мақомларни кўп тинглаганман. Менда уларнинг қўшиқлари сабаб санъатга иштиёқ туғилган бўлса не ажаб.

Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги "Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлардан қалбим ғурурга тўлмоқда. 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳри Халқаро мақом санъати анжуманига мезбонлик қилиш ҳақидаги хушхабар эса чексиз фахр-ифтихор туйғуларини жўш урдириб юборди.

Бугунги кунда мақом оҳанграбоси бошқа давлатлар санъаткорлари ва сайёҳларини ҳам ўзига мафтун этмоқда. Бундан ғурурланмай бўладими?

Тўғри, мен шу йил бошида Россия Федерациясининг Санк-Петербург шаҳрида ўтказилган "Олтин Қақнус" номли халқаро танловда анъанавий хонандалик бўйича бош совринга муносиб топилдим. Лекин мақомга ҳам ҳурматим баланд. Юртимизда мақом санъатига эътибор кучаяётган экан, бу ҳаракатнинг фаол иштирокчисига айланаман.

Фирдавс ТОҲИРЖОНОВ,

2-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси.