ҲУҚУҚИЙ МАВЗУДА

Ўтган 27 йил барча соҳаларда бўлгани каби суд ҳуқуқ тизимида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилгани билан аҳамиятлидир. Биргина кейинги икки йилда Президентимиз Ш. М. Мирзиёев ташаббуси билан ўн асосий ислоҳот рўёбга чиқарилгани эътиборга молик.

Валюта бозорини эркинлаштириш, иқтисодиёт, Қуролли кучлар, ИИВ, маъмурий, таълим, МХХ, коррупцияга қарши кураш ва инсон ҳуқуқлари бўйича ислоҳотлар нафақат республикамизда, қолаверса, хорижда ҳам эътироф этилмоқда. Бу "Ислоҳот - ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун" деган эзгу ғоя изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилаётганидан далолатдир.

Жорий йил мамлакатимизнинг барча туманларида Адлия бўлимлари ташкил этилгани ҳам истиқлол шарофати. Бу масъулият биздан ҳуқуқий тарғиботни ҳар қачонгидан-да оширишимизни тақазо этмоқда. Ташкилот, муассасалар ҳамда аҳоли истиқомат жойларида иш олиб боряпмиз. Мустақиллик кунига бағишлаб "Дўстлик" истироҳат боғида ўтказилган байрам тадбирлари куни ҳам ҳуқуқий мавзуда суҳбатлар, давра столи атрофида мулоқотлар ташкилладик. Тантана қатнашчиларининг саволларига мутахассисларимиз томонидан жавоб қайтарилди, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Муродилла

МАМАТКУЛОВ,

туман Адлия бўлими бошлиғи.