ЮТУҚЛАР ОМИЛИ - ОҚИЛОНА РАҲБАРЛИК

БУНИ 2-вилоят сил касалликлари диспансери БОШ ВРАЧИ МУҲАРРАМ АҲМЕДОВА ТИМСОЛИДА КЎРИШ МУМКИН

Жомашўй шаҳарчасидаги 2-вилоят сил касалликлари диспансери кейинги йилларда Намангандаги энг намунали шифо масканларидан бирига айланди. Суҳбатимиз мавзуи шу ҳақда кетганида, вилоят силга қарши кураш диспансери бўлим бошли\и Абдумутал Раҳматуллаевнинг ҳам кўнгли ёришиб кетди. Бунинг асосий сабабини юксак малакали, бир ёқадан бош чиқариб ишловчи мукаммал жамоа шаклланганлигида, деб изоҳлади у.

 

        Икромжон Кўчманов, Обиджон Яхшибоевлар 35-40 йилдан буён диспансерда фаолият кўрсатиб келаётган шифокорлардан. Ўтган йиллар давомида қанча дардманларга шифо ато этишган. Лекин 2002 йилдан буён шифохонада туб бурилиш ясалганини таъкидлашади улар. Бундай бўлишини ҳеч ким ҳатто тасаввур ҳам этмаганди. Шифохонада яратилган со\лом ижтимоий муҳит, тиббиёт ходимлари учун ҳам, беморлар учун ҳам эътибор ва \амхўрликлар ҳар қачонгидан кучайтирилганлиги касалхона нуфузини, шифокорларнинг салоҳиятини оширди. Бу Муҳаррам Аҳмедованинг бош врач этиб тайинланиши, иш замон талаблари даражасида ташкилланиши самарасидир.

Эскирган, қаровсиз бинолар ва қамишзорга айланган диспансер ҳовлисида кенг кўламдаги таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Туман ҳокимлиги ҳамда ҳомийлар мадади билан бинолар тўла реконструкция қилинди. Жамоанинг ўзи эса ташландиқ ҳолда ётган томорқа ерларини ўзлаштириб, 3000 тупдан зиёд хурмо, ён\оқ, ўрик ва олма ниҳоллари ўтқазишди. Анвойи гулларнинг 30 хилдан ортиқ тури, жумладан, нилуфар ҳам мавжуд. Мева ва сабзавот маҳсулотларини бозордан харид қилиб олишга эҳтиёж қолмади ҳисоб.

Дарвоқе, шароит яхшиланганлиги, энг замонавий тиббиёт анжомлари келтирилиши, ишни Жаҳон Со\­лиқни сақлаш ташкилоти томонидан таклиф этилган DOTS дастури асосида юритилиши натижалар та\ин ҳам яхшиланишида муҳим омил бўлмоқда. Маълумотларга кўра, вилоят бўйича мавжуд 550 койканинг 140 таси мазкур диспансер ҳиссасига тў\ри келади. Беморларнинг қарийб ярми қўшни шаҳар ва туманлардан келганларни ташкил этаётгани бу жамоанинг тиббий хизмати кўпчиликка манзур бўлаётганлигидан далолатдир.

Шу нарса диққатга сазоворки, Муҳаррам Аҳмедова раҳбарлигида тиббиёт ходимларининг ўз вазифаларига масъулият билан ёндашувлари сабаб касалликни эрта аниқлаш ва даволаш ишлари йилдан-йилга яхшиланиб боряпти. Жумладан, жорий йилнинг 8 ойида 53 нафар бемор профилактика жараёнида аниқлангани боис уларни даволаш жараёни осонлашди. Бу касалликнинг бирламчи, енгил формасида қирқ тўрт фоизгачаси аниқланмоқда. Натижада юқумли формасини даволаш кўрсаткичи 90,6 фоизни ташкил этаётгани қувонарли.

- Тумандаги ҚВА ҳамда ҚВПлар билан узвий ҳамкорлик, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари изчил йўлга қўйилгани, 7 та врач ва умуман жамоанинг 108 нафар аъзоси ўз бурчини чуқур англаган ҳолда иш юритаётгани муваффақиятларимиз омили бўлмоқда, - дейди Муҳаррам Аҳмедова. - Қолаверса, вилоят Со\лиқни сақлаш бош­қармаси, вилоят Силга қарши кураш диспансери, туман ҳокимлиги бизни қўллаб-қувватлаб турибди. Ўтган йилларда 2 та бактериологик лабараториямиз энг замонавий тиббиёт анжомлари билан жиҳозлангани, бал\ам текширувчи микроскоплар берилгани мушкулларимизни осонлаштирди.

Муҳаррам Аҳмедова муттасил равишда касб маҳоратини ошириб боришдан асло эринмайди. У Халқаро силга қарши кураш жамиятининг аъзосидир. Москвада сил ва ўпка касалликлари бўйича ўтказилган Халқаро конгрессда, Қозо\истонда ўтказилган Хал­қаро симфозиумда, Францияда "Со\лом ўпка" шиори остида ўтказилган Бутунжаҳон конференциясида қатнашган. Бундай нуфузли анжуманларда ўрганган янгича даволаш усулларини амалиётда изчил қўллашга одатланган. Интернет орқали ҳамкасбларининг фаолиятини кузатиб боради.

- Муҳаррам 1972 йилдан буён со\лиқни сақлаш тизимида самарали хизмат қилиб келмоқда. Ўн олти йилдирки, биргаликда ишлаяпмиз, - дейди фельдшер О. Яхшибоев. - Диспансер малакали мутахассислар билан шаклланди. Содиқжон Асадов, Искандар Маҳмудов, Баҳромжон Кўчманов каби докторлар, Абду\аффор Маҳкамов, Икромжон Иномов, Раҳмонали Холматов сингари фельдшерлар, лаборант Ҳикматилло Турсунов ва умуман барча ходимлар бош врач атрофига жипслашган ҳолда ишлаяпмизки, булар бесамар кетмаяпти, албатта. Ҳаммамиз ҳам буни Муҳаррамнинг жамоани оқилона бошқараётганида деб биламиз.

-  Раҳбар ўз ходимларига ҳар тарафлама ўрнак бўлиши керак экан. Муҳаррам Сатимовна билан ишлаб, шундай фикрга келдим, - деди биз билан суҳбатда доктор И. Кўчманов. - Деҳқончилик қилишни, ниҳол ўтқазишни ундан ўргандим. Қурилиш бўлса, ўзи усталарга бош бўлади. Муомала маданиятига, раҳбарлик қобилиятига умуман гап йўқ. Иссиқ-совуқ маросимларни ҳамманинг бошини қовуштирган ҳолда ўтказаётганидан хурсандмиз. Иш самарадорлигини ошириш мақсадида "Энг яхши бўлим" номинацияси бўйича кўрик-танлов эълон қилиб, \олибларни ўз ҳисобидан ра\батлантиришни ҳам йўлга қўйган. Қайда шунақа раҳбар бор?

Дарҳақиқат, ҳамкасблари ҳақ. Қўл остидаги ходимларга нисбатан талабчан ва меҳрибон, изланувчан ва ташаббускор раҳбар Муҳаррам Аҳмедова даволашнинг янада самарали усулларини ҳаётга татбиқ этиш, беморларнинг дардларига малҳам бўлиш йўлида сабот билан меҳнат қилмоқда. Бу борадаги эзгу ишлари бахайр бўлиши табиийдир унинг.

Қосимжон АКБАРОВ,

журналист.