Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берилган топшириқлари бўйича Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Наманган ва Сирдарё вилояти ҳокимликлари ўртасидаги ўзаро меморандум асосида туман (шаҳар)лар ҳокимлари ўринбосарларининг тажриба алмашиш бўйича кадрларни муддатли ротация қилиш механизмини жорий этиш вазифаси белгилаб берилган эди. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 5 апрель куни Мингбулоқ тумани ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида самарали фаолият юритиб келаётган, Умаралиев Шуҳрат Тошкинбаевич Сайхунобод тумани ҳокими ўринбосари - туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига ротация асосида тайинланди. Бугун, 6 апрель куни Мингбулоқ туман ҳокимлигида Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими ўринбосари - туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи бўлиб фаолият юритиб келаётган, Каримов Зиядулла Данабаевични Мингбулоқ тумани ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига ротация асосида тайинлаш бўйича ташкилий йиғилиш бўлиб ўтди. Шунингдек, йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига раҳбар этиб туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган Олимжон Қодиров тайинланди. Тадбирда туман ҳокими Нуршод Худойбердиев, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали раҳбари Шуҳратжон Тўхтабаев ҳамда агентликнинг Сирдарё вилояти филиали раҳбари Отабек Мавлонбердиев иштирок этдилар.