Мингбулоқ тумани Амир Темур ММТП ҳудудидаги "Ойбек Диёр Турсунбоевлар" фермер хўжалигида вилоят ҳокими ўринбосари бошчилигида 2021 йил ҳосили учун чигит экиладиган майдонларда экишни тизимли ташкил этиш юзасидан семинар-йиғилиши бўлиб ўтди.

Чигит экиш мавсуми қисқа муддатларда сифатли олиб борилиб, ғўза ниҳоллари тўлиқ ундириб олинди. Шу боис ғўзада биринчи комплекс ишлов бериш ишлари бошланди.

Ушбу ишлар учун туманда 21 та култувация отрядлари шакллантирилиб, уларга 241 дона култуваторлар бириктирилди. Шунингдек, механизаторчиларга шароит яратиш мақсадида 18 та дала шийпонларида "Механизатор уйи" ташкил этилди.