Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг асосий усули аҳоли (респондентлар) ўртасида сўровўтказиш орқали саволномаларни тўлдириш ҳисобланали. Сўров аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар томонидан амалга оширилади,Саволномалар рўйхатга олувчи ходимлар томонидан уйма-уй юрган ҳолда аҳолиреспондент) яшайдиган (вақтинча яшайдиган) ёки яшаши мумкин бўлган турар ёки нотурар жойларда ва респондентлар ўз хоҳишига асосан стационар участкаларга ташриф буюрган вақтда тўлдирилади. Саволномалар 5 та шаклдан иборат бўлиб, ушбу шаклларда турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати, шахсга оид саволнома, Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари учун саволнома, аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича саволнома ҳамда вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун назорат варақасидан иборат.

Саволномалар респондентнинг шахсга доир маълумотлари, уларнинг оғзаки жавоблари асосида, ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмаган ҳолда рўйхатга олувчи томонидан тўлдирилади.Рўйхатга олувчи сўровни бошлашдан аввал респонденга ўз гувоҳномасини кўрсатиши ва  унинг бошқа турар жойи бор йўқлигини аниқлаштириб олиши лозим. Агарда респондентда бир нечта турар жой мавжуд бўлса, асосий турар жойи сифатида оила аъзолари билан бирга яшайдиган жойи ҳисобга олинади.

Жумладан, респондент доимий яшайдиган (доимий рўйхатдан ўтган) турар жойи бўлиб, аммо у оила аъзолари билан бошқа турар жойда ёки оила аъзоларининг бирига тегишли бошқа хонадонда яшайдиган бўлса, респондент тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар оиласи билан яшайдиган жой бўйича тўлдирилади.

Агарда респондент иш жойи жойлашган аҳоли пунктидаги турар ёки нотурар жойда яшайдиган бўлиб, дам олиш кунлари оила аъзолари яшайдиган бошқа аҳоли пунктига бориб яшаса, ушбу респондент учун саволнома оила аъзолари яшайдиган жой бўйича тўлдирилади. Шунингдек, рўйхатга олиш жараёнида дала ҳовлисида яшаётган аҳоли учун саволномаларни тўлдириш доимий рўйхатда турган жойи бўйича амалга оширилади. Агарда доимий яшаш жойи дала ҳовли ҳисобланса, бундай ҳолларда дала ҳовли бўйича саволномалар тўлдирилиши мумкин.