Аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатга олишнинг хусусиятлари:

- чақирув асосида ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ёпиқ ҳудудларда шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари Мудофаа вазирлиги ва бошқа қуролли кучларнинг ёпиқ ҳудудлари бўйича рўйхатдан ўтадилар. Ёпиқ ҳудудлардан ташқарида ўз шахсий уйида истиқомат қилиб, ҳарбий хизматни ўтаётганлар ва уларнинг оила аъзолари доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтадилар;

- озодликдан маҳрум қилиш муассасаларидаги шахслар, жазони ўташ жойи бўйича рўйхатга олинади;

- мактаб интернатларида таълим оладиган ва фақат дам олиш кунлари уйларига қайтадиган ўқувчилар ота ёки онасининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади;

- рўйхатга олиш даврида шифохона, санатория ва шу каби бошқа ижтимоий ташкилотларда 1 йилдан ортиқ муддатдан буён даволанаётганлар ушбу ташкилотлар манзили бўйича рўйхатга олинади;

- доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахслар (уйсизлар) рўйхатга олувчига ажратилган ҳудуд (манзил) бўйича рўйхатга олинади. Агар рўйхатга олувчилар ўз участкасида уйсизларга дуч келса, уларни 4-шакл бўйича рўйхатдан ўтказади ва ҳар бири учун 2-шаклни ҳам тўлдиради;

- Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар қошидаги Ўзбекистон Республикаси ваколатхоналари ва миссиялари ходимлари бўлган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотлардаги квоталанган лавозимларга юборилган фуқароларни рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.