Дунё мамлакатларига аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишни режалаштириш ва уни ўтказишда ёрдам кўрсатиш мақсадида БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси,

Европа иттифоқининг статистика хизмати ва бир қатор аъзо давлатлар иш- тирокида тайёрланган “Европа статистик- лари конференциясининг 2020 йил раундида аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш бўйича тавсиялари” номли қўлланма БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг техник кўмаги асосида Давлат статистика қўмитаси мутахассислари томонидан ўзбек тилига таржима қилинди.Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда дунёда 200 дан ортиқ давлат бўлиб, БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг расмий веб-сайтида мазкур қўлланманинг фақат инглиз, француз ва рус тилларидаги талқинлари (таржималари) жойлаштирилган, холос. Унинг илк маротаба ўзбек тилига таржима қилиниши ва БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши янги Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг, хусусан, аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш учун кўрилаётган тайёргарлик жараёнларининг дунё ҳамжамияти ва халқаро ташкилотлар томонидан юксак баҳоланаётганлиги ва тан олинаётганлигидан далолат беради.Яна бир муҳим жиҳати, ўзбекча қўлланманинг БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг расмий веб-сайтида жаҳон тилларидаги талқинлари билан ёнмаён туриши эса ҳар биримизга ғурур бағишлаб, она тилимизнинг дунёдаги мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шунингдек, ушбу тавсиялар мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга тайёргарлик жараёнларида иштирок этувчиларнинг билимини ошириб, тадбирнинг сифатли ўтказилишида муҳим роль ўйнайди.