2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга жалб этиладиган ходимлар фаолиятини белгиланган меъёрлар асосида ташкил этиш учун аҳолини рўйхатга олишни моддий-техника воситалари билан таъминлаш 2020 — 2025 йилларда Қўмита раҳбарияти томонидан тасдиқланган йиллик харид режаси асосида амалга оширилади.

Рўйхатга олувчиларнинг махсус сумкалари, канцелярия буюмлари, гувоҳномаси, махсус кийимлари, фонар каби товар-моддий бойликлар Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ харид қилинади.

2021 йилда (синов тариқасида) ва 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклларини ва бошқа аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини марказлаштирилган ҳолда чоп этиш ва уларни ҳудудий статистика органларига етказиб бериш Қўмита томонидан амалга оширилади.