Элёр ва Маҳбубанинг турмуш қуришганига 10 йилдан ошди. Ҳозирда 3 нафар фарзандни ҳалол меҳнат билан ўстиришмоқда. Бу йил уларга ҳам 25 сотих ер берилди. Ёш оила қовун экиб, ҳозирда ҳосилни йиғиштирмоқда. Бу йил 20 миллион сўм даромад олишни мақсад қилишган. Шунингдек, режада "Дамас" автомашинаси сотиб олиш ҳам бор.