Мазкур тартиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ташкил этиш жарёнида рўйхатга олиш варағи шакллари ва рўйхатга олишнинг бошқа ҳужжатларини етказиб бериш, тўлдирилган рўйхатга олиш варағи шакллари ва рўйхатга олишнинг бошқа ҳужжатларини йиғиб олиш муносабатларида фойдаланиш учун мўлжалланган.

Рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа ҳужжатларини етказиб бериш ва йиғиб олиш ушбу тартиб доирасидан четга чиқмаган ҳолда ягона методика бўйича амалга оширилиши лозим.

Ҳудудий комиссиялар томонидан тақдим этилган буюртмаларга асосан қўмита синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларини ҳудудлар бўйича тақсимлайди ва ҳудудий комиссияларга синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш бошланиш вақтидан камида 3 ой олдин етказиб беради.