Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Мингбулоқ туман инспекцияси ушбу орқали шуни маълум қиладиқи, Наманган вилояти Мингбулоқ тумани ҳудудида 1000 гектарлик табиий ёдгорлик сифатида эътироф этиладиган қум барҳанлари мавжуд.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 1 апрель ҳолатига Мингбулоқ туманининг доимий аҳоли сони 128,8 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 2,0 % га кўпайган.

Ичимлик сувидан фойдаланувчи аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларига

МУРОЖААТНОМА

Азиз ҳамюртлар!

Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида аҳоли хонодонларига ва тиббиёт муассасаларга, айниқса махсус карантин объектларига узлуксиз тоза ичимлик суви етказиб бериш муҳим аҳамиятга эга.

“Сувтаъминоти” корхоналари барча куч имкониятларини сафарбар этиб аҳолига ичимлик сувни узлуксиз етказиб бериш учун соҳада 17 мингдан ортиқ ишчи- ходимлар туну-кун ўз хизмат вазифаларини фидокорона бажариб келмоқдалар.

Шу билан бирга, карантин шароитида аҳолининг аксарият қисми ўз уйларида бўлганликлари сабабли ичимлик суви истеъмоли сезиларли даражада ошган бир пайтда айрим фуқоралар томонидан ичимлик сувидан таморқаларни суғориш ва бошқа ноқонуний мақсадларда, эхтиёждан ортиқ даражада фойдаланишига йўл қўйилмоқда. Бу эса, карантин шароитида санитария-гигиена қоидаларига амал қилишда ўта муҳим бўлган тоза ичимлик сувини аҳолига етказиб беришда бир қатор муаммоларга олиб келмоқда.

Жумладан, юртимизда кунларнинг аста секин исиб бориши билан кўп квартирали турар жойлар оралиғидаги кўкаламзор майдонларни суғориш, маҳаллаларда ичимлик сувини турли ҳолатларда оқизиб қўйиш, тармоқларга ноқонуний уланиб деҳқон фермер хўжаликлари ерлари ҳамда шахсий томорқалардаги экин майдонларини ичимлик суви билан суғориш, шунингдек, турли маиший мақсадларда рухсатсиз фойдаланиш ҳолатлари ҳам кўпайиб бормоқда.

Бунинг оқибатида, мамлакатимизнинг шаҳар ва туманлар ҳудудидаги кўп квартирали турар жойларни юқори қаватида ва марказий тармоқдан сув олувчи чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда муаммолар юзага келмоқда.

Аҳолининг хақли эътирозларига сабаб бўлаётган ушбу ҳолатларни бартараф этиш ва олдини олиш, ичимлик сувидан оқилона фойдаланишни таъминлаш ҳамда исрофгарчиликга йўл қўймаслик мақсадида, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Сувинспекция, ҳудудий “Сувтаъминот” корхоналари ходимлари ва вазирлик тизимидаги Ахборот хизматлари билан биргаликда, ҳудудларда “Ичимлик сувини исроф қилмайлик!” шиори остида жорий йилнинг май ойидан бошлаб доимий равишда тарғибот ва назорат тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

Ҳурматли истеъмолчилар!

Ичимлик сувидан нооқилона, мақсадсиз ва ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, етказилган зарарлар ҳуқуқбузар шахс ёки субъект томонидан мажбурий қопланишига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 72, 74, 75, 76, 163, 1631 ва 1632-моддаларига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваригача бўлган миқдорда жарима солинишига сабаб бўлишини маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги "МИНГБУЛОҚ ИЧИМЛИКСУВ" УНИТАР КОРХОНАСИ.