Мингбулоқлик деҳқонларнинг самарали меҳнатлари билан вилоятда биринчилар қатори ерга қадалган чигитдан бир текис кўчат ундирилди.

Бугун, 5 май куни туман ҳокими Нуршод Худойбердиев, секторлар раҳбарлари қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган агротехник тадбирларни кўздан кечирди.

Жорий йилда туманда 12916 гектар очиқ майдонга пахтанинг "Андижон-35", "С-6524", "Порлоқ" навлари экилиб, парваришланмоқда. Қилинаётган меҳнатларнинг дастлабки самараси юз кўрсатди. Далаларда чигит бир текис бўлиб униб чиқди.

Айни пайтда деҳқонларимиз, қишлоқ хўжалиги ходимлари томонидан ғўза майдонларини зараркунандаларга қарши курашиш, чигит униб чиққан майдонлардаги ғўза ниҳолларига биринчи комплекс ишлов бериш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун, 5 май куни Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиев, секторлар раҳбарлари ушбу МЧЖдаги қурилиш ишлари билан танишди.

Туман ҳокимлиги томонидан тадбиркорга 6 гектар ер майдони берилган.

Умумий қиймати 4 млрд.сўмга тенг бўлган лойиҳада интенсив балиқ етиштириш, музлатгич омбори, қурилиш моллари ишлаб чиқариш ҳамда дам олиш маскани ташкил этиш режалаштирилган. Бу орқали 30 нафар фуқарони иш билан банд этишга эришилади.

Бугунги кунда қурилиш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Ипак қуртларини учинчи ёшида парваришлаётган кумуш тола ижодкорлари ҳадемай "ғалвир"ни сувдан кўтарадилар.

Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиев, секторлар раҳбарлари бугун ипак қурти парваришлаётган хонадонларда бўлдилар.

Туманда 2754 нафар пиллакорларга биттадан қути қурт уруғи тарқатилган. Қурт боқиладиган хоналар санитария қоидаларига мос ҳолга келтирилиб, сўкичаклар норма асосида ипак қуртлари боқишга мосланган.

Тумандаги МТП ларда пиллакорлар учун барча қулайликлар мавжуд, улар ипак қуртларини учинчи ёшида парваришяптилар, пешқадам пиллакорлар эса қуртларга аллақачон даста қўйганлар. Бугун-эрта улар пилла териш ва топширишни бошлаб юборадилар.

Чилги ҳосил — ипак қуртидан 155 тонна сифатли ҳосил етиштириш режаси албатта бажарилади. Бугунги ҳаракат ана шундан дарак бериб турибди.

Жаҳон тажрибасида мамлакат аҳолисининг аниқ сони, ёши, жинси, фуқаролиги, миллий таркиби, оилавий аҳволи, касби, бандлиги, даромад манбаи ва бошқа жиҳатлар бўйича батафсил маълумот тўплашнинг энг самарали усули аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ҳисобланади. Шу боис, 2023 йилда мамлакатимизда илк бор ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига ҳозирдан жиддий тайёргарлик кўрилмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўзининг 2015 йилдаги резолюциясига асосан аъзо давлатларга ҳар ўн йилда камида бир марта аҳолини рўйхатга олиш амалиётини ўтказишни тавсия этади. Хўш, бу бизга нима беради? Биринчи навбатда, республика аҳолиси ва унинг турмуш шароити тўғрисидаги ишончли маълумотлар айнан аҳолини рўйхатга олиш орқали шакллантирилади.Масалан, Фарғонада неча киши ишсиз? Андижонда нечта оила уй-жойга муҳтож? Сирдарёда яна нечта таълим муассасаси қуриш лозим? Қашқадарёда аҳоли хонадонлари асосан қайси йилларда қурилган? Тошкент шаҳрида аслида қанча киши истиқомат қилади ва ҳоказо.Аҳолини рўйхатга олиш амалиёти шу каби кўплаб саволларга жавоб, муаммоларга ечим топиш имконини яратади.

Кўпчилик инсонлар аҳолини рўйхатга олиш амалиётини статистик маълумотлар тўплаш тадбирларининг бир кўриниши, деб тушунади. Аммо бу шунчаки статистика эмас, балки мамлакат аҳолисининг маълум бир вақтдаги фотосуратини кўриш имкониятини берадиган йирик миқёсдаги тадбир ҳисобланади.Мазкур давлат даражасидаги кенг кўламли, кўп вақт ва маблағ талаб этадиган тадбирни ўтказиш учун халқаро талабларга мувофиқ 2-3 йил давомида тайёргарлик ишларини олиб бориш талаб этилади. Ушбу амалиёт мустақиллик йилларида республикамизда илк бор ўтказилаётганини инобатга олиб, уни ташкил этишга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 2020 йил 11 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.Унга кўра, мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1—25 ноябрь кунлариамалга оширилади.

Синов ҳудудлари танлаб олинган

Аҳолини рўйхатга олишниўтказишга кўмаклашиш бўйича Президент фармони билан тасдиқланган, таркиби бир қатор вазирлик ва идоралардан иборат Республика комиссияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар иш олиб боради. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жараёнга 150 мингдан ортиқ ходимлар жалб қилиниши режалаштирилган. 

Аҳолини рўйхатга олиш ишлари учта босқичдан иборат бўлиб, белгиланган амалиётга киришулгунга қадар 2020—2023 йилларни ўз ичига олувчи тайёргарлик жараёнлари олиб борилади. Қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш Дастурига кўра, 2021 йилнинг 1—25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманларида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш ишлари амалга оширилади.Бундааҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш жараёнлари, рўйхатга олиш усуллари, дастури, саволномалари, услубий қўлланма ҳамдамеъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари амалий синовдан ўтказилади.Натижалар асосида аниқланадиган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилади.

        

Дастлаб, Амир Темур ММТП ҳудудидаги "Ойбек Диёр Турсунбоевлар" фермер хўжалигида 2021 йил ҳосили учун чигит экилган майдонларни кўздан кечирди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими Гигант ҳудудидаги "Файзимуҳаммад ота Ч" фермер хўжалигида биринчи култуватцияни ўтказиш, соя уруғини экиш, ғалла парваришидаги амалга оширилган ишлар билан танишди.

Шунингдек, Гулистон ҳудудидаги фермер хўжаликларида култувация ва чопиқ ишлари билан танишилди.

"Арт софт прогресс" МЧЖ томонидан ўзлаштирилган 300 гектар майдонда ғалла парвариш қилинмоқда, қўшимча 200 гектар майдонда чигит экилмоқда.