Мингбулоқ тумани Амир Темур ММТП ҳудудидаги "Ойбек Диёр Турсунбоевлар" фермер хўжалигида вилоят ҳокими ўринбосари бошчилигида 2021 йил ҳосили учун чигит экиладиган майдонларда экишни тизимли ташкил этиш юзасидан семинар-йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилда туманда ғалла ҳосили учун 9085 гектар майдонда бошоқли дон экинлари экилиб, парвариш қилинмоқда.

Ғалла ўрим-йиғим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 54 та отрядлар ташкил этилиб, уларга 54 та ғалла ўриш комбайнлари бириктирилди.

Бугун эса мавсум олдидан техникаларни 10 км масофада синов кўриги ўтказилди.

Мингбулоқ тумани 4-сектордаги Тегирмонбоши, Серҳаракат, Бозорбоши ва Қўшқишлоқ маҳаллаларидаги ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ДХХ бошлиғи Зафар Эргашев ва туман 4 сектор раҳбари, давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Адҳам Жўраев иштирок этди.

Учрашувда 50 га яқин ёшларнинг муаммолари тингланиб, ижобий ечим топиш бўйича келишиб олинди.

Жорий йилнинг 20 апрель куни 2 сонли болалар мусиқа мактабида туман ҳокими Нуршод Худойбердиев фуқароларни қабул қилди.

Қабул жараёнида 100 дан ортиқ фуқаролар иштирок этди.

Мурожаатларнинг мазмунидан келиб чиқиб ҳал этиш учун тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди.

Шу йилнинг 05 апрель куни соат 21:00 ларда 25 ёшли Ғ.И, 24 ёшли Қ.А. ва 22 ёшли Э.Ж. Мингбулоқ тумани “Кичик Жомашўй” маҳалласида жойлашган жамоат жойи ҳисобланган “Водий” умумий овқатланиш ошхонасида уларга хизмат кўрсатаётган 19 ёшли Й.Г.га шилқимлик қилиб, унинг сочидан ушлаб тортган.

Бу ҳолатни кўрган 31 ёшли Б.З. уларни тинчлантирмоқчи бўлганда, Б.З.ни ҳеч бир сабабсиз уриб дўппослаганлар. Уларнинг безорилик ҳаракатлари олдини олмоқчи бўлган 46 ёшли Н.А. ва 27 ёшли С.Б.га қаршилик кўрсатиб, уларни ҳам уриб, пичоқ билан С.Б.нинг сон қисмига жароҳат етказганлар.

Суд тиббий экспертиза хулосасида Б.З. ва Н.А. “енгил” ҳамда С.Б. “ўртача оғир” тан жароҳатлари олгани кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ғ.И., Қ.А. ва Э.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “а, г” бандлари (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.  

Тергов ҳаракатлари жараёнида, Ғ.И., Қ.А. ва Э.Ж. ушбу умумий овқатланиш ошхонасида официант бўлиб ишловчи Й.Г.ни улар билан биргаликда бир столда ўтириб овқатланишга мажбурлаб, турли уятли хатти-ҳаракатлар содир этгани сабабли ушбу жиноят келиб чиққани аниқланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.