Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берилган топшириқлари бўйича Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Наманган ва Сирдарё вилояти ҳокимликлари ўртасидаги ўзаро меморандум асосида туман (шаҳар)лар ҳокимлари ўринбосарларининг тажриба алмашиш бўйича кадрларни муддатли ротация қилиш механизмини жорий этиш вазифаси белгилаб берилган эди.

Мингбулоқ тумани ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Умаралиев Шуҳрат Тошкинбаевич Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди.

Эртага, 16 март куни соат 9:00 да туман маданият марказида вилоят ҳокими билан ёшлар учрашуви ўтказилади.Учрашувда иштирок этувчилар ушбу рақам билан боғланиб рўйхатдан ўтишингиз сўралади.

Нуршод Худойбердиев 1983 йил 15 март куни Янгиқўрғон туманида туғилган. У Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган. 2019 йил 20 март кунидан Мингбулоқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келмоқда.Мингбулоқ тумани ҳокимлиги жамоаси Нуршод Нурмаматович Худойбердиевни туғилган куни муносабати билан чин юракдан муборакбод этади.

Бугун туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи ноқонуний қурилган объектлар бўйича ўрганиш олиб борди.

Мустақиллик маҳалласи Озодлик кўчаси ҳудудида жойлашган автобекат ва савдо биноси кўриб чиқилди.